Хитойда батареяси “тугамайдиган” смартфон ишлаб чиқарилди

Хитойда батареяси “тугамайдиган” смартфон ишлаб чиқарилди

Хитой корпорацияси Oukitel K10000 номли смартфон ишлаб чиқарди. Ушбу смартфоннинг аккумулятори сиғими 10 минг мА•соат. Бу 10-15 кунгача смартфон қувватланишга эҳтиёж сезмайди, дегани. “Ҳормас-толмас” смартфонга олдиндан буюртма бериш бошланиб кетди.

Oukitel K10000нинг яна бир хусусияти бошқа телефонни зарядлай олишидир. Масалан, аккумулятор сиғими 1715 А•соат бўлган IPhone 6S смарфонини K10000 осонгина “тўйдириши” мумкин.

Таъкидлаш керакки, Oukitel K10000 тўла қувват олиши учун 3,5 соат талаб этилади. Шу билан бирга айрим камчиликлари йўқ эмас. 1 ГГцли процессор Android Lollipop 5.1 тизимида ишлайди. Селфи иштиёқмандларига хуш келмаслиги тайин, чунки асосий камераси 8 мегапиксел бўлгани билан олд камера 2 мегапиксел.