Хитойда қўш селфи-камерали 360 N5S тақдим қилинди

Хитойда қўш селфи-камерали 360 N5S тақдим қилинди

Хитойнинг 360 Mobile компанияси 360 N5S номли смартфонни тақдим қилди. Аввалги — 360 N5 смартфонидан $15 долларга қимматлашган бўлса ҳам, янги девайс қатор илғор жиҳатларга эга бўлган.

Смартфон дизайни шиша ва металл уйғунлигига асосланган, яъни 360 N5S’нинг 2.5D эффектига эга олд ва орқа шиша панеллари металл синч билан бириктирилган. Ташқи кўринишидан кўпчиликка Honor 8’ни эслатса ҳам ажаб эмас. Гаджетга 5,5 дюймли FullHD дисплей ўрнатилган бўлиб, ундаги SRGB рангли гаммасининг қамрови 100 %га тенг.

Ички платформа самарадорлиги учун 2016 йилнинг ўрта даражали илғор Snapdragon 653 процессори ва Adreno 510 видеокартаси масъул. Девайсга 6 гигабайтли тезкор ва 64 гигабайтли доимий хотира, 128 Гб.гача кенгайтириш мумкин бўлган microSD хотира бўлмачаси, сиғими 3730 мА соат бўлган ва Quick Charge 3.0 тезкор қувват олиш технологиясига эга аккумулятор ўрнатилган.

Бош камера сиғими 13 МП, унга Samsung’нинг f/2.0 апертурали сенсори танланган.

360 N5S’нинг ўзига хослиги — 2 та олд камералари. Олд панелдаги асосий камера 13 мегапикселли ва фазали автофокус тизимига эга, қўшимча камера сиғими эса 2 МП.

Мобил алоқа воситаси Android 7.1.1’нинг компания ўзлаштирган 360 OS 2.0 талқинида ишлайди. 360 N5s 2 июндан бошлаб қора ва кўк рангли талқинларда $247 доллардан сотувга чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!