Хитойда Snapdragon 835 чипига эга смартфон $266 долларга баҳоланди

Хитойда Snapdragon 835 чипига эга смартфон $266 долларга баҳоланди

2017 йилнинг апрелида Хитойнинг ёш UMIDIGI смартфон ишлаб чиқарувчиси Crystal и Crystal Pro номли рамкасиз смартфон ишлаб чиқариши тўғрисида маълум қилган эди. Илк ромсиз телефон — Xiaomi Mi MIX’ни эслатиб юборади. Ишлаб чиқарувчи уни жаҳондаги илк каркассиз ёки синчсиз тўлиқ металли дизайнда ишлаб чиқарилган “ақлли телефон” эканини айтмоқда.

5 дюймли HD экран Corning Gorilla Glass 4 ҳимоя шишаси билан қопланган. Экран қуйисидан бармоқ излари сканери ўрин олган. Смартфонлар Android 7.0 операцион тизими бошқарувида ишлайди.

Гаджетнинг бош камераси 8 МП, олд камера сиғими эса 2 МП. Смартфоннинг аккумулятор сиғими 2000 мА соат.

4G LTE алоқа тармоғида ишлайдиган UMIDIGI Crystal смартфонининг базавий талқинида 1,3 ГГц частота тезлигида ишлайдиган 4 ядроли процессор ўрнатилади. Улар учун 2 гигабайтли тезкор ва 16 ГБ доимий хотира танланган. microSD орқали унинг хотирасини 256 ГБ.гача ошириш мумкин. Смартфон $99 доллардан бошлаб сотилмоқда.

Crystal Plus талқини эса 2.3 Ггц частота тезлигида ишлайдиган Helio P20 чипи, 6 Гб тезкор ва 2 та сенсорли бош камера билан таъминланган. Смартфон интернет дўконларида $266 доллардан сотилмоқда. Ишлаб чиқарувчи унинг жаҳонинг энг кучли Snapdragon 835 процессори (6/128 ГБ хотира)га эга талқини ҳам тайёрламоқда. Смартфонлар ҳақида батафсил UMIDIGI сайтида билиб олинг.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!