Хитойда янги Nokia телефони рўйхатдан ўтказилди

Хитойда янги Nokia телефони рўйхатдан ўтказилди

Финландиянинг HMD Global компанияси Nokia бренди остида янги қурилмаларни ишлаб чиқариши тўғрисида аввалроқ хабар берган эдик. Яқинда Хитой телекоммуникация қурилмаларини рўйхатга олиш базасида Nokia’нинг янги телефони қайд этилди.

Ҳозирча бу смартфон эмас, аммо модель компаниянинг “қайта тирилишни” жиддий мақсад қилганидан далолат беради. Ҳали расман тақдим этилмаган ушбу телефон 2,4 дюймли 320 х 240 пиксел сиғимдаги экран (260 минг ранг), 360 мегагерцли процессор, 16 МБ тезкор хотира, 1020 мА/соатли аккумулятор ва microSD слотига эга бўлади. Телефоннинг ўлчамлари – 118 х 50,14 х 13,45 мм, оғирлиги – 82,6 гр. Қурилма дизайнига TENAA базасидан олинган суратга қараб баҳо бериш мумкин. Телефон намойиши тез орада бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.