Хитойлар Vivo V3 Max “плафон”и сирларини ошкор қилди

Хитойлар Vivo V3 Max “плафон”и сирларини ошкор қилди

Хитойнинг Vivo компанияси ўта юпқа смартфонлар бозорида ўз номини машҳур қилиб улгурганидан сўнг бир неча кун давомида қувватлашга ҳожат қолдирмайдиган янада амалийроқ гаджетларга кўпроқ аҳамият қаратмоқда. Март ойи аввалида компания эгилган экранли Xplay 5 флагман моделини тақдим этган бўлса, эндиликда Хитойнинг TENAA сертификатлаш маркази маълумотлар базасида Vivo V3 Max металл ускунаси ҳақида айрим тафсилотлар пайдо бўлди.

Смартфон 5,5 дюймли Full HD-дисплей (1920×1080) ва 1,5 ГГц частотали саккиз ядро билан таъминланган. Vivo V3 Max 3 Гб тезкор ва microSD карточкаси орқали кенгайиши мумкин бўлган 32 Гб доимий хотирага эга. Иккала камерасининг имкониятлари маълум қилинмаган. Операцион система сифатида Android 5.1.1 Lollipop`дан фойдаланилган. Қобиғи (корпус)нинг ўлчамлари 153.90×77.10×7.58 мм, смартфон вазни эса 168 граммни ташкил этади.

Vivo V3 Max фаблети ва Vivo V3 стандарт модели яқин вақтлар ичида тақдим этилади. Унга қадар компания ўз мижозлари иштиёқини тақдим этилажак смартфонларнинг тизер рекламалари билан жунбушга келтиришда давом этмоқда.