Хитойлик аёл танасида ақлбовар қилмас даражада кўп айфонлар билан қўлга тушди

Хитойлик аёл танасида ақлбовар қилмас даражада кўп айфонлар билан қўлга тушди

Хитойнинг Шеньчжен божхона пости хизматчилари камдан-кам содир бўладиган айфон билан боғлиқ ғаройиб ҳодисага дуч келишди. Улар томонидан тўхтатилган ва текширувдан ўтказилган хитойлик аёлнинг баданига ақлбовар қилмас даражада кўп айфонни яширган ҳолда, давлат чегарасини кесиб ўтмоқчилиги маълум бўлган. Гаджетларнинг барчаси елим лента ёрдамида танага бириктирилган бўлган.

Барча айфонлар бир ерга тўпланиб, санаб чиқилганида, "айфончи" аёл кийимлари остига 102 дона айфонни яширилгани ошкор бўлган. Девайслар орасида iPhone 7, 7 Plus ва iPhone 6s Plus флагманлари бўлган. Ҳисоб-китобларга кўра, бу айфонларнинг баҳоси $70 минг долларни ташкил қилган.


Смартфонларнинг ҳар бири ўртача 156 грамм вазнга эгалигини ҳисобга олсак, аёл жами 15 кг смартфонни орқалаб кетаётган бўлган. Бундай ноқулай юк билан чегарачилар диққатини тортмаслик эса мумкин эмас.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!