Хитойликлар оловга бардошли арзон смартфон ишлаб чиқишди

Хитойликлар оловга бардошли арзон смартфон ишлаб чиқишди

Сув ўтказмайдиган, тушиб кетганида синмайдиган смартфонлар кўпчилик учун одатий ҳолга айланди. Оммани нима билан ҳайратга солиш мумкин у ҳолда? Хитойлар буни билишади! Oukitel компанияси оловга чидамли K6000 смартфонини намойиш қилди. Ушбу маҳсулот синовлардан муваффақиятли ўтди.

Oukitel K6000 нинг оловбардошлиги бошқа ускунадан юборилган ўт билан текшириб кўрилди. Юқори ҳароратда унинг қарийб ҳамма томони чўғдай қизиди. Бироқ у нафақат иш фаолиятини, балки рангини ҳам ўзгартирмади.

Oukitel K6000нинг асосий жиҳати бунда эмас, балки 6000 мАс ҳажмли батареясидадир. Унинг 100 фоиз қувватланиши учун 2 соат талаб қилинади. Уни беш дақиқа зарядлашга улгурган бўлсангиз ҳам, икки соат тинимсиз суҳбатлашишингиз мумкин. Шунингдек, у орқали бир вақтнинг ўзида олтитагача мобил қурилмани қувватлаш мумкин.

Смартфон экрани 5,5 дюм бўлиб, пикселлар сиғими 1280×720 нуқтани ташкил этади. Тўрт ядроли MediaTek MT6735P процессори 1 ГГц частотада ишлайди. Графика учун эса Mali-T720 GPU жавобгар. Смартфоннинг тезкор (оператив) хотираси 2 Гб бўлса, ички хотираси 16 Гб дан иборат.

Oukitel K6000 нархи 139,99 долларни ташкил этади.

Синов жараёни тасвирланган видеони