Хитойнинг Huawei компанияси Y6 Pro смартфонини намойиш қилди 

Хитойнинг Huawei компанияси Y6 Pro смартфонини намойиш қилди 

Янги  Huawei Y6 Pro смартфони 1,3 ГГц частота асосида ишловчи 4 ядроли MediaTek (MT6735P) процессорига эга. Мазкур процессор лаёқатига кўра, экспертлар томонидан ўртача даражада деб ҳисобланади. Мобиль алоқа воситасининг тезкор хотираси 2 Гб. Тақдимотда қурилманинг 16 Гб қўшимча хотирага эга талқини намойиш қилинган. Y6 Pro’нинг неча гигабайтгача бўлган хотира картасини қўллаб-қувватлаши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Смартфоннинг HD IPS русумидаги дисплейи диагонали 5 дюйм (1 дюйм=25,5 мм). Бу дисплейнинг умумий пиксель сиғими 720х1280 белгига тенг.

Икки SIM картали Y6 Pro’нинг LED фоточақноқли бош камераси 13МП, олд камераси эса 5МП.

Смартфон ўлчамлари: 143.1×71.8×9.7 мм. Қурилманинг умумий вазни 160 грамм.

Унинг қувват тоши – аккумуляторнинг қувват сиғими бирмунча катта – 4000 мАс. Бу эса қурилмани бир марта тўла қувватлаб, 39 соат алоқа қуриш имконини беради. “Smart Power Saving”, яъни қувват тежашнинг ақлли режимида аккумуляторнинг 10 фоиз қуввати билан 24 соат алоқада бўлиш мумкин. Huawei Y6 Pro ҳайратланарли аккумулятори билан бир қанча Android смартфонларнинг жиддий рақибига айланиши мумкин.

Huawei Y6 Pro 4G, 3G, GPRS/ EDGE, Wi-Fi 802.11 b/g/н алоқа тармоқларида фаолият кўрсатади. Унда Micro-USB порти ва Bluetooth технологияси мавжуд. Гаджетнинг тилларанг, оқ ва кулранг қобиқли талқини мавжуд бўлади.

Y6 Pro смартфонининг қачон сотувга чиқарилиши ва нархи тўғрисида аниқ маълумот берилмаган. Осиё мобиль воситалари бозори талабларидан келиб чиқиб, қурилма нархи у қадар ҳам юқори бўлмаслиги тахмин қилинмоқда.

Шу кунларда Осиё ва дунёнинг йирик мобиль алоқа қурилмалари ишлаб чиқарувчисига айланаётган Huawei’нинг смартфонлари арзон ва кенг имконияти боис жаҳон бозорида тез оммалашмоқда. Мисол учун, йил бошиданоқ компания Ҳиндистонда Honor сериясидаги 2 янги ақлли гаджетларни – Honor 5X ва Honor Holly 2 Plus’ни тақдим қилишга улгурди.

8 ядроли процессор ва 5.5 дюймли дисплей, 13 МП бош камера, 3000 мАс аккумулятор, металл корпусга эга Honor 5X Ҳиндистонда 190 АҚШ долларидан сотувга чиқарилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!