Хитойнинг кучли, нисбатан арзон флагманлари

Хитойнинг кучли, нисбатан арзон флагманлари

Хитой смартфон ишлаб чиқарувчилари ҳамёнбоп ва энг яхши жиҳатларга эга смартфонлар билан беллаша оладиган мобил алоқа қурилмалари ишлаб чиқариш ҳадисини олишди. Агар сизга ҳамёнбоп ва нисбатан сифатли ва самарали смартфон керак бўлса, хитойлик ишончли брендларнинг қуйидаги смартфон моделларидан иккиланмасдан харид қилинг.

Xiaomi Mi5s

Xiaomi компаниясининг бу Mi5s флагмани — энг сифатли ишлайдиган, 2016 йилнинг кучли процессорига эга, қизиқарли жиҳатларга бой смартфон.

Металл корпусли аппарат 5,15 дюймли IPS Full HD-дисплей,  Qualcomm Snapdragon 821 флагман процессори, 4 ГБ оператив хотира ва 2016 йилнинг энг илғор 12 мегапикселли Sony IMX378 модулига эга камера, бармоқ излари сканери, сиғими 3200 мА соат бўлган батарея билан таъминланган.

Xiaomi’нинг янги флагмани — Mi 6 ҳам сотувга чиқди. Бироқ, у Mi5s смартфонига қараганда сезиларли даражада қиммат.  Xiaomi Mi5s ҳар қандай инжиқ фойдаланувчининг талабларига жавоб беради. Нархи эса, унинг имкониятларига эга смартфонлардан анча арзон!

2017 йилниг 29 апрел ҳолатида “Малика” савдо мажмуасида Xiaomi Mi5s смартфони (32 ГБ)           2,550,000 сўмдан сотилмоқда.

Meizu Pro 6

Meizu Pro 6 — хитойлик яна бир таниқли ишлаб чиқарувчининг энг кучли флагманларидан. Бу смартфон 10 ядроли Mediatek Helio X25 процессорида ишлайди. Гаджетга 4 гигабайтли тезкор хотира ва 32 ёки 64 Гб доимий ички хотира танланган. Унда қўшимча хотира учун бўлмача мавжуд эмас.

Pro 6’нинг ўзига хос “имзоси” платформа самарадорлиги эмас, мусиқий имкониятлари: Cirrus Logic CS43L36 аудио-чипи овознинг Hi-Fi даражасида жаранг сочишини таъминлайди. Шу билан бирга, смартфон 5,2 дюймли ёрқин Super AMOLED-дисплей, 21 мегапикселли бош камера, тезкор қувват оладиган 2560 мА соат сиғимли аккумулятор билан таъминланган.

Девайс 410 АҚШ долларидан сотилмоқда.

OnePus 3T

OnePlus 3T — ҳайратланарли даражада ўзига хос флагман: шу кунга қадар у самарадорлик бўйича имтиҳонларда етакчи андроидлардан бири бўлган. Бунда эса унга ўрнатилган Qualcomm Snapdragon 821 процессори ҳамда 6 ГБ тезкор хотиранинг ўрни беқиёс.

Унинг қолган жиҳатлари ҳам флагманларга хос — 5,5 дюймли  AMOLED-дисплей, 64 ёки 128 ГБ доимий хотира, бир кун мобайнида фаол ишлатиш мумкин бўлган 3400 мА соат сиғимли аккумулятор, 16 мегапикселли сифатли бош камера ҳамда худди шундай яхши олд камера. Қолаверса, шундай яхши жиҳатлари билан бирга, OnePlus 3T $439 доллардан сотилмоқда. Қимматбаҳо гелекси ва айфонлар билан солиштирганда — бу деярли уларнинг ярим баҳоси дегани.

Honor 8 Pro

Honor 8 Pro флагмани улкан — 5,7 дюймли жуда юқори сиғимли — 2560х1440 пикселли ҳамда ўта юпқа дизайндаги экран билан таъмин қилинган. Тўлиқ металл корпусли гаджетда фирманинг 8 zlhjkb илғор Kirin 960 чипсети ўрнатилган. Шунингдек, график-тасвирни қайта ишлаш Mali G-71 видео-картаси зиммасига юклатилган.

«Оперативка» — айни пайтда оммалашаётган 6 гигабайтли, доимий хотира эса — 64 ГБ. Фотосуратларни олишда  2 та сенсорли 12 мегапикселли бош камера танланган. Бу камера орқа фонни хиралаштириб суратга олиш функциясига эга.

Ишлаб чиқарувчи гаджетни инфра-қизил порти билан ҳам сийлаган. Бу унга уйдаги маиший техника воситаларини бойитиш имконини беради.

Корпусда USB-C порти ҳам мавжуд. Смартфон Android 7.0 Nougat’нинг ўзлаштирилган EMUI 5.1 талқинида фаолият кўрсатади. Бу эса Honor 8 Pro’нинг катта экранида кўп ойнали функцияда ҳам бемалол ишлаш имконини беради.

Honor 8 Pro халқаро бозорда 600 доллардан сотилмоқда.

LeEco Le Max 2

Хитойлик яна бир ишлаб чиқарувчининг унча қиммат бўлмаган фаблети экранининг диагонали — 5,7 дюйм. Унинг аккумулятор сиғими — 3100 мА соат. Флагман учун 16 мегапикселли камера, 6 ГБ «оперативка» ва 64 ГБ сиғимли доимий хотира танланган.

LeEco Le2 смартфони 4 ядроли Qualcomm Snapdragon 820 процессорида ишлайди. Бу чиндан ҳам, самарали ишлайдиган чиплардан бири. У максимал даражада графикага бой ўйинларни ҳам қўллаб-қувватлайди.

LeEco Le Max 2 бозорда 200 АҚШ долларидан сотилмоқда.

ZTE Nubia Z11

ZTE Nubia Z11 флагманининг жиҳатлари таассуротли: Qualcomm Snapdragon 820 процессори, 4 ГБ «оперативка», 64 ГБ доимий хотира, жуда юпқа ромли 5,5 дюймли Full HD дисплей.

Бош камера — 16 мегапикселли, аккумулятор сиғими 3000 мА соат. Мусиқ тинглашни хуш кўрувчилар учун смартфон чинакам совғаларни туҳфа этади —  унда кучли — Dolby Surround 7.1 ва Hi-Fi+ технологиясига эга AKM4376 аудиочипи мавжуд. Ишлаб чиқарувчи қимматбаҳо аудиоплеерларнинг сифатли овозини ваъда қилган.

Смартфон 500 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Zuk Z2

Zuk Z2 смартфони илғор Qualcomm Snapdragon 820 процессорида ишлайдиган энг арзон смартфон саналади. 2.15 Ггц частота тезлигида ишлайдиган бу процессор 2016 йилнинг кўплаб яхши флагманларида ўрнатилган. Шунингдек, Z2 девайсида бутун бошли 4 гигабайтли тезкор хотира ва 64 ГБ доимий ички хотира мавжуд.

Ақлли мобил қурилма корпуси ихчам  — дисплей диагонали 5 дюймли. У шиша хомашёсидан тайёрланган. 13 мегапикселли бош камера яхши сурат олади. Олд камера учун 8 Мп селфи-камера танланган. Аккумулятор сиғими — 3500 мА соат. Бу унга бир кунлик фаол ишлаши учун кифоя қилади. Гаджет $273 доллардан сотилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!