Хитой бутун бошли мамлакатларни интернетдан узиб қўйиши мумкин!

  •   DiMaX
  •  5048
  •  08.02.2020 09:55

Хитой бутун бошли мамлакатларни интернетдан узиб қўйиши мумкин!

АҚШ бош прокурори Уильям Барр баёнотига кўра, Хитойда бошқа мамлакатларни интернетдан узиб қўйиш имкони юзага келиши эҳтимоли юқори. Бу эса унинг 5G технологиялари борасидаги етакчилигидан келиб чиқади, дейди у.

ЎҚИНГ: Яқин орада 5G-смартфонлар бозорининг нақ ярмини шу компания эгаллайди!

«Агарда саноат интернети Хитой технологияларига боғлиқ бўлса, у бутун бошли мамлакатларни истеъмолчилар ва индустрия учун зарур бўлган қурилмалардан узиб қўя олади», – дея таъкидлайди Барр.

Бош прокурорнинг фикрича, АҚШ ўзига иттифоқдош мамлакатлардаги технологик компаниялар билан ҳамкорлик ҳақида ўйлаб кўриши лозим. Бу эса 5G технологиялари борасида Хитойнинг гегемонлиги хавфидан халос этиши мумкин. Huawei билан рақобатлаша оладиган компаниялар сифатида у Nokia ҳамда Ericsson компанияларини тилга олган.

Уильям Барр бешинчи авлод уяли алоқа технологиялари соҳасида ўз мамлакати Хитойдан анча орқада эканини тан олди. Шу билан бирга, у Хитой шунчаки АҚШ ва бошқа мамлакатлар технологияларини ўғирлаяпти, дея қистириб ҳам ўтди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет 34 фоизга арзонлашиб, тезлиги ҳам оширилди