Хитой дунёдаги биринчи 6G алоқа сунъий йўлдошини учирди

  •   DiMaX
  •  923
  •  07.11.2020 16:44

Хитой дунёдаги биринчи 6G алоқа сунъий йўлдошини учирди

Ўтган йилнинг бошида LG компанияси 6G тармоғини яратишга киришган, кейинроқ Huawei ҳам 6G тадқиқотларини бошлаб юборган. Шунингдек, бош директор Лей Цзюнь расман маълум қилишича, Xiaomi ҳам аллақачон олтинчи авлод уяли алоқа тармоғи – 6G устида ишламоқда. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Samsung 6G қачондан бошлаб жорий қилинишини айтди

Куни кеча – 6 ноябрь санасида Хитойнинг Тайюань космодромидан учган Long March 6 ташувчи ракетаси ўн учта сунъий йўлдошни Ер орбитасига олиб чиқди. Улардан бири University of Electronic Science and Technology (Электрон фанлар ва технологиялар университети) деб номланган бўлиб, у олтинчи авлод уяли алоқа тармоғини синовчи дунёдаги илк сунъий йўлдошдир.

Мазкур сунъий йўлдошнинг яна бир номи Tinyan 05 бўлиб, юқорида тилга олинган университет ҳамда Beijing Weinaxingkong Technology компанияси билан ҳамкорликда Chengdu Guoxing Aerospace Science and Technology компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Бу сунъий йўлдошнинг асосий мақсади ер юзасини масофадан туриб кузатишдир. У асосан шаҳарсозлик, қишлоқ ва ўрмон хўжаликлридаги табиий офатлар мониторинги каби соҳалардир. Булардан ташқари, Tinyan 05 бир терагерцлик частотадги коммуникация юкламаларини ҳам синовдан ўтказади. 70 килограмм келадиган сунъий йўлдош бунинг учун керакли ускуналар билан жиҳозланган. Шунингдек, у янги лоқа стандартини фазовий қўллаш учун глобал платформа сифатида хизмат қилади.

Профессор Сюй Яншэн (Xu Yangsheng) баёнотига кўра, Tinyan 05 дунёдаги илк 6G синов йўлдошидир. Бу бир терагерцлик диапазондаги фазовий алоқа технологияларини ўзлаштиришда муҳим бурилишдир.

ЎҚИНГ: Бизда қишлоқ аҳолиси аранг 3G ишлатаётган бир пайтда, Ойда...

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.