Хитой ҳукумати мусулмон уйғурларнинг iOS, Android ва Windows тизимли гаджетларига оммавий ҳужум уюштирган

  •   DiMaX
  •  738
  •  03.09.2019 17:32

Хитой ҳукумати мусулмон уйғурларнинг iOS, Android ва Windows тизимли гаджетларига оммавий ҳужум уюштирган

Шу йилнинг 29 август куни Google компанияси икки йилдан буён фаолият юритиб келаётган жосуслик сайтлари ҳақида хабар берганди. Бундай сайтларга айфонлардан Safari браузери орқали кирган фойдаланувчиларнинг смартфонига хакерлар бемалол кириб, улардаги суратлар, видеолар, ёзишмалар ва бошқаларни кузата олишар экан!

ЎҚИНГ: Мусулмонларга мўлжалланган энг қулай браузер билан танишинг!

TechCrunch нашрининг маълум қилишича, бундай хакерлик ҳужуми ортида Хитой ҳукумати турибди. Улар шу йўл билан Шинжон (Синьцзян) ҳудудидаги этник уйғур бўлган мусулмон аҳолининг мобил қурилмаларини кузатув остига олмоқчи бўлишган. Мазкур зиёнкор сайтлар уйғурча, яъни контенти ҳам шу миллат вакилларини қизиқтирувчи маълумотлардан иборат бўлган.

Шунингдек, хитойлик хакерлар Android тизимли смартфонлар ҳамда Windows тизимли компьютерлар ҳимоясини бузишга имкон берувчи шунақа сайтларни ҳам ишга туширишганлиги айтилмоқда. Мазкур ҳужумлардан қанча киши жабр кўрганлиги номаълум, аммо Хитой ҳукумати фақат уйғурларнинг гаджетларидаги маълумотларни тўплаган; бошқалар уларни қизиқтирмаган ҳам.

Хабарда айтилишича, Apple аллақачон ўз операцион тизими ҳимоясидаги 14 та заифликни аниқлаб, бартараф этган. Google ҳам Android муҳофазасидаги тирқишларни ёпган, Microsoft ҳам Windows тизими ҳимоясидаги нуқсонларни излаш ва бартараф этишга жиддий киришган. Мазкур ҳолатлар бўйича суриштирув ишларига АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФБР – FBI) ҳам жалб этилган, лекин Хитой ҳукумати паноҳи остидаги хакерларни топишга уларнинг кучи етармикан?

ЎҚИНГ: Террористлар қайси мессенжерлардан кўп фойдаланиши айтилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.