Хитой ижтимоий тармоқларда «Арсенал»даги турк футболчисининг саҳифаларини блоклади

  •   DiMaX
  •  750
  •  18.12.2019 12:40

Хитой ижтимоий тармоқларда «Арсенал»даги турк футболчисининг саҳифаларини блоклади

Хитой ҳукумати «Арсенал» футбол клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзилнинг ҳаракатидан норози бўлиб қолмоқда. Бу тўғрида The Telegraph хабарига таяниб Daryo нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Хитой ҳукумати мусулмон уйғурларнинг iOS, Android ва Windows тизимли гаджетларига оммавий ҳужум уюштирган

Хабарга кўра, Хитойнинг давлатга тегишли оммавий ахборот воситалари, токи Ўзилнинг твити юзасидан «Арсенал» кечирим сўрамагунига қадар клуб номи тақиқ остида бўлишини лондонликларга маълум қилган.

Ўзил аввалроқ Хитойнинг уйғурларга нисбатан қўллаётган сиёсатини кескин танқид остига олганди. «Арсенал» эса бу футболчининг шахсий фикри эканини айтиб, бу борада муносабат билдиришдан бош тортган. Кейинчалик Хитойда «Арсенал»нинг «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйини эфирга узатилмаган эди.

Бундан ташқари, Хитой ижтимоий тармоқларидаги Ўзилнинг саҳифалари блокланган, 30 минг обуначига эга «М10» номли фан-клуб эса тарқатиб юборилган. Шунингдек, Хитой ҳукумати қидирув тизимларидан Ўзилнинг номини олиб ташлашни буюрган.

ЎҚИНГ: Ҳукумат энди Face ID маълумотларини ҳам талаб қилмоқда!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.