Хитой ижтимоий тармоқларда «Leica» сўзини тақиқлади – бунга ўта жиддий сиёсий сабаб бор! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1303
  •  20.04.2019 14:34

Хитой ижтимоий тармоқларда «Leica» сўзини тақиқлади – бунга ўта жиддий сиёсий сабаб бор! (+видео)

Жорий ҳафтада Германиянинг камерасоз компанияси – Leica интернетда ўзининг навбатдаги реклама видеолавҳасини тарқатган эди. Лекин ушбу лавҳа Хитой ҳукуматига ёқмади ва мамлакат ҳудудида уни кўрсатишни ҳам, ҳатто «Leica» сўзини қўллашни ҳам ман этди!

ЎҚИНГ: Трамп энди Google’ни айблади: у Хитой ҳарбийларига ёрдам беряпти!

Leica эълон қилган видеоролик бутун жаҳондаги ҳарбий фотожурналистларнинг машаққатли меҳнати ҳақидадир. Унга киритилган кадрлардан бири 1989 йили бўлиб ўтган демократпараст талабалар норозилик намойишидан суратга олинган. Хитой ҳукумати эса Пекин марказидаги Тяньаньминь майдонида бўлиб ўтган ушбу намойиш ҳақида гапиришни тақиқлаб қўйган.

Бундан ташқари, видеолавҳада дунёдаги бошқа зиддиятлар пайтида олинган кадрлар, жумладан, инглиз тилли фотожурналистнинг Хитой ҳукумати томонидан тергов қилиниши ҳам акс этган.

Айни ўша норозилик жараёнларида Associated Press ахборот агентлиги репортёри Жефф Уайднер томонидан олинган қуйидаги расмга эътибор беринг – у 20-асрнинг энг машҳур фотосуратларидан биридир:

Қўлида пакет ушлаганича танкларнинг йўлини якка ўзи ярим соат мобайнида тўсиб турган эркак – зулмга, урушга қарши исённинг яққол рамзидир. Айнан шу сурат ҳам Хитой ҳукуматининг қаттиқ норозилигига сабаб бўлиб келади.

Умуман, жорий йилда ўша машҳур талабалар намойишига ўттиз йил тўлмоқда. «Осмон ости салтанати» ҳукумати шу боисдан ҳам у билан боғлиқ ҳар қандай контентни йўқ қилиш бўйича кенг кўламда иш бошлаб юборган.

ЎҚИНГ: Хитойлик икки талаба қалбаки iPhone’лар билан Apple’ни салкам миллион долларга туширди!

Мана, Хитой тақиқлаган, «The Hunt», яъни «Ов» деб номланган Leica реклама видеолавҳасини бирга томоша қиламиз:

Гувоҳи бўлганингиздек, реклама «This film is dedicated to those who lend their eyes to make us see», яъни «Мазкур фильм биз кўришимиз учун ўз кўзларини бахш этганларга бағишланади» сўзлари билан якунланади.

Айтиш керакки, Leica ушбу видеонинг «расман санкцияга учрамаганини» таъкидламоқда, аммо у ҳам зиддиятнинг чуқурлашмаслигини истайди. Мазкур компания Хитойда ўз камераларини сотиб келаётир, тағин смартфонлар учун объективлар етказиб бериш бўйича Huawei билан ҳамкорлик битимини тузган.

ЎҚИНГ: Хитойликлар Samsung ва Apple’ни Европадан сиқиб чиқаришмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!