Хитой қонли ва ғоявий жиҳатдан нотўғри ўйинларни тақиқлаяпти

  •   DiMaX
  •  903
  •  23.04.2019 12:02

Хитой қонли ва ғоявий жиҳатдан нотўғри ўйинларни тақиқлаяпти

«Осмон ости салтанати» регуляторлари мамлакатда компьютер ўйинларига янги талабларни ишлаб чиқишди. Bloomberg нашрига кўра, уларда ўйинларга бир қатор чекловлар мавжуд.

ЎҚИНГ: Яна бир мамлакат энг оммабоп PUBG ва Fortnite ўйинларини тақиқлади

Эндиликда саҳналарида қон, жасад ва эротика, шунингдек, Хитой тарихи ҳақидаги расмий версияга мос келмайдиган фактлари мавжуд бўлган ўйинларга рухсат берилмаслиги мумкин.

Ўйин ишлаб чиқувчилар ва ўйинларни сотувчи студиялар энди ўзларининг ушбу маҳсулотлари ҳақида Хитой регуляторларига аввалгиларидан кўра кўпроқ маълумотлар тақдим этишлари керак бўлади. Бунда нафақат ўйин сценарийлари, балки фойдаланувчилар ўйинга боғланиб қолишларининг олдини олиш чоралари рўйхати ҳам кўрсатилади.

Хитой ҳукумати ўйинларга тобеликнинг олдини олиш мақсадида ўтган йили бир қатор ўйинларнинг мамлакатда тақдим этилишига рухсат бермаган. Натижада жуда кўплаб ўйинлар рухсат берилишини кутиб навбатда турибди. Bloomberg журналистларининг ёзишларича, бу йил рухсат бериладиган янги ўйинларнинг сони беш мингтага ҳам етмайди.

Онлайн ўйинларнинг ахлоқий жиҳатлари бўйича махсус комитет ўйинлар мазмуни Хитой жамиятининг анъанавий қадриятларига мос келиш-келмаслигини, тарихни бузиб кўрсатмаслигини баҳолайди. Ўйинларга мамлакатда рухсат берилиши учун ушбу комитет фикри асос қилиб олинади.

ЎҚИНГ: Хитой ижтимоий тармоқларда «Leica» сўзини тақиқлади – бунга ўта жиддий сиёсий сабаб бор! (+видео)