Хитой смартфонлари илк маротаба iPhone'ни доғда қолдиришди

Хитой смартфонлари илк маротаба iPhone'ни доғда қолдиришди

2018 йилнинг май ойига келиб iPhone бренди илк маротаба кўплаб мамлакатларда "энг кўп фойдаланиладиган смартфон бренди" номини қўлдан бой бера бошлади. Жумладан, бу ҳолат бизга яқин минтақа бўлган Россияда ҳам кузатилди. Бу тўғрида мамлакатнинг «Ведомости» нашри смартфон етказиб берувчи ритейлерларга асосланиб маълумот тақдим қилган. Ҳозирча россиялик смартфон фойдаланувчиларнинг аксарияти Honor 9 Lite моделидан фаол фойдаланишади ва ушбу моделни харид қилишни маъқул кўришмоқда. Ундан кейинги ўринда iPhone SE модели турибди.

Honor 9 Lite
«Ведомости»да ёзилишича, Honor 9 Lite ўрта нархли бўлиш баробарида юқори имкониятли смартфон. Ҳозирча мамлакатда энг кўп сотилаётган мазкур девайсга эҳтиёж юқори. 

Honor 9 Lite дисплейининг диагонали 5,65 дюйм, сиғими эса 2160х1080 белгига тенг. Экран томонларининг нисбати 18:9 га тенг ва у IPS матрицали. Тўғриси, ҳар дюймда 428ppi пикселнинг бўлиши барча фойдаланувчиларни бирдек хурсанд қилади.

Ўқинг: 6 ой ўтди: Йилнинг энг яхши смартфонларини аниқлаймиз

Huawei Honor 9 Lite моделига қўш сенсорли бош камера технологиясини ҳам усталик билан ўзлаштирган ва бу гаджетида татбиқ қилган. Ҳатто, бу гал селфилар учун ҳам 2 та камера модули ўрнатилган.

Ўқинг: Counterpoint: Энг харидоргир ўрта нархли смартфон аниқланди

iPhone SE
iPhone SE модели ҳам россиялик харидорлар орасида ўз ўрнини йўқотгани йўқ. Бироқ мазкур моделга нисбатан талаб секин-аста тушиб бормоқда. Ва, бу ҳолатни тўғри тушуниш мумкин. Сабаби, бу айфоннинг икки йил мобайнида яхши сотилганининг ўзи ҳам катта натижа ҳисобланади

Ўқинг: iPhone SE (2017): йилнинг энг муносиб ўртаҳол смартфони

Huawei смартфонлари
Жорий йилнинг апрелидан бошлаб Honor ва Huawei брендларининг смартфонлари Россия смартфон бозорида яхши сотилмоқда. Бунда Honor 10 субфлагманининг тақдим этилишининг аҳамияти юқори. Нарх ва сифат, имкониятлар нисбатининг меъёрида экани, рекламанинг яхши бораётгани ҳисобига ҳам ушбу модел тез оммалашмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!