Хитой ва АҚШнинг савдо жанги сабабли iPhone’лар бошқа мамлакатда тайёрланиши мумкин

  •   DiMaX
  •  1021
  •  05.12.2018 11:29

Хитой ва АҚШнинг савдо жанги сабабли iPhone’лар бошқа мамлакатда тайёрланиши мумкин

АҚШ ҳукумати Хитойдан келтириладиган товарларга бож қийматини ошириши турли компаниялар учун жабр бўлаётир. Жумладан, маҳсулотларини асосан «Осмон ости салтанати»да тердирадиган Apple’га ҳам қийин бўляпти.

ЎҚИНГ: АҚШ ва Хитой савдо жанги туфайли iPhone қанчага қимматлашига Дональд Трамп ойдинлик киритди

Купертинолик корпорация ўз маҳсулотларининг асосий қисмини Foxconn заводларида тердиради. Бу корхоналар эса Хитойда жойлашганлиги сабабли юқорида таъкидланган бож уларга ҳам дахлдор. Шу боисдан ҳам Тайваннинг ушбу компанияси эндиликда ишлаб чиқаришни Вьетнамга кўчириш устида бош қотирмоқда.

Вьетнам оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Foxconn янги фабрика қуриш борасида Ханой Халқ комитети билан музокаралар олиб бормоқда. Гарчи тайванлик компания мазкур хабарларни изоҳлашдан бош тортган бўлса-да, Вьетнам томони буни тасдиқлаган. Жумладан, мамлакат Савдо-саноат палатаси раҳбари Ву Тиен Лок (Vu Tien Loc): «Биз Foxconn билан шундай имкониятни муҳокама қилмоқдамиз», – деган.

Агарда АҚШ ва Хитой ўртасидаги совуқчилик савдо масалаларига шундай соя солаверса, Apple маҳсулотлари ҳам қимматлашда давом этиши мумкин. Айтиш керакки, Terashop.uz интернет-дўконимизда Apple корпорациясининг бир неча русумлардаги смартфонлари, планшетлари ҳамда «ақлли» соатлари тегишли кафолати билан сотувга қўйилган.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Dual-SIM ва оддий iPhone’лар нархлари (2018 йил 17 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!