Хитойча иловалардан қутқарувчи дастур чиқибоқ хитга айланди!

  •   DiMaX
  •  1038
  •  01.06.2020 17:53

Хитойча иловалардан қутқарувчи дастур чиқибоқ хитга айланди!

Смартфонларга заводнинг ўзидан ўрнатилган иловаларни одатда ўчириб бўлмайди; хитойча моделлардаги айрим дастурлар эса бекорга жой ўғирлаб ётади. OneTouch AppLabs компанияси шуни инобатга олиб, янги дастурий маҳсулотини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Компьютердаги ўчирилмаётган файлни «мажбуран» ўчирамиз

Ушбу илова Remove China Apps деб аталган ва, номидан ҳам кўриниб турибдики, у смартфонлардаги хитойча дастурларни ўчириб беради. Қизиғи – Google Play иловалар дўконига яқиндагина – 17 май куни жойланган. Аммо ҳозиргача уни миллион мартадан ошиқ кўчириб олишган!

Расмий иловалар каталогида Remove China Apps’га ёзилган ижобий тақризлар сони 150 мингдан ошиқ, рейтинги эса салкам идеал – 4,8 бирликни ташкил этади. Бундан ташқари, Ҳиндистон учун Play Market’даги бепул иловалар орасида у аллақачон етакчи бўлиб олган!

ЎҚИНГ: Ушбу 17 та иловани смартфонингиздан ҳозироқ ўчиришингиз керак!

Номига қарамасдан, Remove China Apps хитойча иловаларни мустақил тарзда ўчира олмайди, балки смартфонга ўрнатилган, хитойлик ишлаб чиқувчиларнинг маҳсулотлари бўлган дастурларни белгилаб кўрсатади. Улардан қайсиларини ўчириш, қай бирларини қолдиришни эса фойдаланувчи ўзи ҳал этади.

Лекин оддий тажрибанинг кўрсатишича, Remove China Apps ўз номидаги вазифани қисмангина уддалайди. Масалан, у TikTok ҳамда Mi Remote иловаларини хитойча, деб белгилаган, аммо негадир Хитойдаги энг йирик ўйинсоз – Tencent Games маҳсулоти бўлган PUBG Mobile ўйинини мазкур рўйхатга қўшмаган.

Нима бўлганда ҳам, Remove China Apps иловасини мана бу ҳавола орқали юклаб олиб, синаб кўрсангиз бўлади.

ЎҚИНГ: Microsoft барча Android-смартфонлар учун зўр илова чиқарди