«Хитойча iPhone X»ни 100 долларга олишга улгуринг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  4109
  •  23.01.2018 15:48

«Хитойча iPhone X»ни 100 долларга олишга улгуринг! (+видео)

Apple’нинг юбилей айфони тақдим этилгач, айни шу дизайнда смартфонлар яратиш урфга киргандек бўлди гўё. Бироқ бу борада энг кўп клонларни барибир унча танилмаган хитойлик компаниялар яратишмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone X яккаҳокимлигига чек қўйишмоқчи – BOE «ўйиқли» AMOLED-дисплей яратди!

Шулардан бири – iLA X русумли смартфон ҳозирда акция доирасида жуда арзон сотилмоқда. Бу – экранининг томонлари ўзаро 18:9 нисбатда, ўлчами эса диагоналига 5.5 дюйм бўлган қурилмадир. Ромсиз дисплейнинг тасвир аниқлиги 1280х640 пикселга тенг.

Унинг ташқи кўриниши, юқорида таъкидлаганимиздек, iPhone X дизайнида ишланган. iLA X корпус шакли ва ўлчамлари, орқасидаги қўшалоқ камеранинг жойлашуви билан купертиноликларнинг юбилей айфонига жудаям ўхшаш. Смартфон Андроид 7.0 операцион тизим талқинида ишлайди ва иккита SIM-картани, 4G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди. Унда замонавий мобил қурилмаларда мавжуд бўлган симсиз алоқа интерфейслари ва тегишли датчиклар мавжуд.

iLA X’нинг самарадорлиги учун эса 1,3 ГГц.гача такт частотасида ишловчи тўрт ядроли MediaTek MT6737 процессори жавобгар. Унга 3 гигабайтлик тезкор ва 32 гигабайтлик доимий хотира ўрнатилган, шунингдек, microSD форматли карта ёрдамида хотираси ҳажмини 128 ГБгача ошириш мумкин.

Мазкур гаджет оммабоп AnTuTu бенчмаркида яхшигина – 43 596 балл тўплаган. Шунингдек, iLA X смартфонини GeekBench 4 бенчмаркида ҳам синовдан ўтказишган. Унда қурилма якка ядроли тестда 522, кўп ядролисида эса 1 464 очко олган. Шунингдек, компания вакили бу девайсда видеоўйинлар қандай ўйналишини ҳам кўрсатиб берган.

Мана, қуйидаги видеолавҳада ўзингиз томоша қилишингиз мумкин:

Кўрганингиздек, олд панелда жойлашган бармоқ изи сканери ҳам жуда тезкор ишлайди. Асосий камераси 13 мегапикселли бўлиб, қўшалоқ Samsung сенсорларини ва фоточақноқни ўз ичига олади. Селфи учун эса экран тепасида 5 мегапикселли камера ажратилган. iLA X аккумулятори сиғими 2 500 мА/соатга тенг бўлиб, сўзлашув режимида қуввати 5-6 соатга етиши айтилмоқда.

Мазкур смартфоннинг нархи аслида 120.74 АҚШ долларига тенг, аммо айни дамда AliExpress савдо платформасида, 29 январгача давом этувчи акция доирасида уни атиги 99.99 долларга таклиф этишяпти. iLA X хусусиятлари ва суратлари билан батафсил танишиш, шунингдек, унга буюртма бериш учун мана бу ҳавола орқали тегишли саҳифага ўтишингиз мумкин.

Агарда онлайн харид борасида тажрибангиз етарли бўлмаса, у ҳолда товарларга «Terabayt.uz» сайтимиз орқали буюртма бериш имкони ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!