"Хитойча муваффақият" ҳақида билмаслигингизни билмаганларингизни билиб олинг!

Шубҳасиз, Huawei ҳозирда дунёнинг энг йирик техногигантларидандир. Охирги бир-икки йил компания учун нисбатан қийин, беқарор бўлиб келди; айнқиса, АҚШ⁠—Хитой савдо уруши сабабли. Бироқ Huawei изланишда, ўз мижозларини маҳсулотлари билан хушнуд этишда давом этмоқда, ўзининг қанчалик матонатли эканлигини исботламоқда. Қуйида Huawei компанияси ҳақида бешта маълумот келтириб ўтамиз.

1. Huawei'га ўрта ёш даври инқирозига учраган Рен Женгфей (Ren Zhengfei) асос солган. Кун келиб Huawei'нинг дунёдаги энг йирик компаниялардан бирига айланишини ким ҳам ўйлабди дерсиз. Женгфейнинг ўзи ҳам компанияга асос солган пайтда бундай муваффақиятни кутмаган бўлса керак. Huawei'га асос солишидан олдин Женгфейнинг ҳарбий соҳада техник бўлиб ишлагани ва Хитой Халқ либераллаштириш армиясида хизмат қилганлиги аҳамиятлидир. Компанияни яратганда у 42 ёш эди. Ҳозирда 74 ёшни қоралаган Зенгфей ҳали ҳам компания директори ҳисобланади. У Хитойнинг энг бой кишиларидан ҳамдир, албатта.

2. Huawei 1987 йил 15 сентябрда яратилган.Huawei'га 1987 йилда асос солинган ва компания ўз фаолиятини телефон коммутатори сифатида бошлаган. У пайтларда Хитой ва Халқ либераллаштириш партияси телекоммуникация аппаратларини четдан сотиб олар, бундай қурилмалар мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилмасди. Хитой қурилмаларини ривожлантириш ва маҳаллий тадқиқот ишларига сармоя киритишга қарор қилган Женгфей ўз компаниясини яратади. Шенчженгда жойлашган компания илк маҳсулотини 1987 йилда ишлаб чиқарган. Женгфейнинг ўзи таъкидлаганидек: "[Ўша даврда] телекоммуникация технологияси халқаро хавфсизликка алоқадор бўлган, маълум давлатнинг ўз техник жиҳозларига эга бўлмаслиги эса қуролли кучларга эга бўлмаслик каби эди".

3․ Huawei - хитойча муваффақиятHuawei хитой тилида "хитойча муваффақият" маъносини англатишини биласизми? "Huawei" сўзи иккита қисмдан ташкил топган: биринчи бўлак (华) "Хитой", "хитойча" маъносини берса, иккинчиси (ʼ为) эса "муваффақият" ёки "ҳаракат" маъносида келади. Иккаласини бир қилиб, "хитойча муваффақият", деб таржима қилиш мумкин. Бу эса ростдан ҳам компания харкатеристикаларидан биридир.

4. Huawei'нинг муваффақиятлари1987 йилдан буён Huawei' ўсишда давом этмоқда. 2010 йилги статистик маълумотларга кўра, компаниянинг йиллик даромади 30% га ошган. Бундай рақамларга савдоларни нафақат Хитойда, балки АҚШ ва бошқа давлатларда ҳам олиб бориш билан эришилган. Ҳозирги маълумотлар эса компания телекоммуникация қурилмалари ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг катта компания, Apple ва Samsung'дан кейинги учинчи энг йирик таъминотчи эканлигини кўрсатади.

5․ Interbrand рейтингида Huawei энг яхши брендлардандир.Huawei 2014 йилда Interbrand'нинг "Жаҳоннинг топ брендлари" рейтингига кира олган илк Хитой компанияси саналади. Бу, ўз навбатида, у бутун дунёнинг энг машҳур брендларидан бирилигини исботлайди. Ушбу рейтингга бутун дунё бўйлаб улкан муваффақият қозона олган энг катта компанияларгина киритилади.

ЎҚИНГ: Оммалашган Xiaomi ҳақида оммалашмаган маълумотлар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!