Хитойча ва глобал MIUI 12 прошивкалари июль-август ойларида келадиган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхатлари чиқди

  •   DiMaX
  •  3140
  •  21.07.2020 16:40

Хитойча ва глобал MIUI 12 прошивкалари июль-август ойларида келадиган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхатлари чиқди

Ўтган ойнинг охирида барқарор MIUI 12 прошивкаси 13 та русумдаги Xiaomi ва Redmi смартфонларига кела бошлаган эди. Жорий ойнинг бошида эса глобал бозорга тақдим этилган яна иккита қурилма эгаларига ушбу апдейтни ўрнатиб олиш имкони берилган.

ЎҚИНГ: 4 июлгача барқарор MIUI 12’га янгиланган ва тез орада янгиланадиган барча Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхати

«Хитойча Apple» ушбу график қобиқ асосидаги барқарор прошивкалар тарқатилишининг иккинчи тўлқинини эълон қилди. Унда янгиланадиган хитойча прошивкали смартфонлар рўйхати қуйидагича:

  1. Mi MIX 3
  2. Mi MIX 2S
  3. Mi CC9 Pro
  4. Mi CC9
  5. Mi CC9 Meitu Edition
  6. Mi 9 SE
  7. Mi 8 UD
  8. Mi 8 Transparent Edition
  9. Mi 8
  10. Redmi Note 8 Pro
  11. Redmi Note 7 Pro
  12. Redmi Note 7

Xiaomi расман Weibo тармоғида маълум қилишича, ўз юртида ушбу русумлардаги смартфонларга барқарор MIUI 12 апдейти июлнинг охиригача кела бошлайди.

ЎҚИНГ: Фақат мана шу смартфонларгина MIUI 12’нинг турли янги имкониятларига эга бўлар экан!

Хитойдаги апдейтдан сал кейинроқ – август ойида MIUI 12 график қобиғи асосида тайёрланган глобал прошивкалар ҳам дунё бўйлаб тарқатила бошлайди. Бунда мана бу моделлардаги смартфонлар тизими янгиланади:

  1. Mi 10
  2. Mi Note 10
  3. Mi Note 10 Pro
  4. Mi 8 Lite
  5. POCO F2 Pro
  6. Pocophone F1
  7. Redmi Note 9
  8. Redmi Note 9 Pro
  9. Redmi Note 8 Pro
  10. Redmi Note 8
  11. Redmi Note 7
  12. Redmi Note 6 Pro
  13. Redmi Note 5
  14. Redmi 9
  15. Redmi 8
  16. Redmi 8A
  17. Redmi 8A Pro
  18. Redmi 7
  19. Redmi 7A
  20. Redmi 6A
  21. Redmi 6
  22. Redmi 6 Pro
  23. Redmi S2

Xiaomi вакиллари эслатиб ўтишича, юқоридаги рўйхатдан фақат иккитаси – Xiaomi Mi 10 ҳамда POCO F2 Pro моделларига «супер обой»лар функцияси келади. Умуман, «супер обой»лар тушадиган смартфонлар рўйхатини ҳамда «жонли обой»ларни юклаб олиш учун ҳаволаларни эълон қилганмиз.

Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: MIUI 12’даги Super Wallpaper’ларни исталган Android-смартфонга ўрната оласиз! (тайёр ҳавола + «жонли» видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.