Хитойда эр-хотин энди WeChat мессенжери орқали ажрашиши мумкин

  •   Saroy
  •  766
  •  01.06.2018 17:56

Хитойда эр-хотин энди  WeChat мессенжери орқали ажрашиши мумкин

Хитойнинг энг машҳур WeChat мессенжирида  (энг фаол аудитория – 1 миллиард кишидан зиёд) энди ажрашишларни рўйхатдан ўтказиш мумкин, деб хабар беради  The Business Insider. Ҳозирча ушбу функция фақат Гуандун вилоятида ишлайди.

Ажрашиш ҳақидаги аризани жўнатиш учун, шахсий маълумотлар бўлимидаги махсус тугмани босиш керак. Ундан кейин, ажралаётган жуфтликнинг исми-шарифи, яшаш манзили айтилиши керак бўлади.

ЎҚИНГ: Рекорд: Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони кескин ошди

Ажрашиш ҳақидаги ариза  рўйхатдан ўтказиб бўлингандан сўнг, жараён “айбдорлари” халқ сўдига бориб келишга  тўғри келади. Бироқ, келгусида масофадан туриб ажрашиш имконияти ҳам пайдо бўлиши мумкин, дейилмоқда хабарда.

2017 йили China Daily газетаси Гуйчжоу вилояти суди WeChat орқали жунатилган ажрашиш ҳақидаги аризани тасдиқлади, деб ёзган эди. Ўшанда ҳужжатларни жўнатишдан тортиб, то тегишли қарор чиққунга қадар атиги 20 дақиқа кетган экан.

ЎҚИНГ: Энг жиддий ҳимояланган мессенжерлар номи маълум қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!