Хитойда сотувга чиқаётган Redmi 9 модели айни шу смартфоннинг глобал версиясидан қандай фарқ қилади?

  •   DiMaX
  •  1926
  •  20.06.2020 09:53

Хитойда сотувга чиқаётган Redmi 9 модели айни шу смартфоннинг глобал версиясидан қандай фарқ қилади?

Xiaomi компанияси 10 июнь куни Redmi 9 моделини Испанияда намойиш қилган эди. Шундан кейиноқ у дунё бўйича энг оммабоп ўнта смартфон рейтингига кирган.

ЎҚИНГ: 16 хил Xiaomi смартфонлари мунтазам MIUI 12 янгиланишларидан маҳрум этиляпти!

Ушбу қурилма жорий ҳафтада савдога қўйилди ва дастлаб Хитойдан ташқарида сотила бошлаган кам сонли смартфонлардан бири бўлди. Малайзияда унинг 3/32 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга варианти 100 евро нархида сотилаётган бўлса, Европада айни шуниси бир ярим баравар қиммат – 150 еврога баҳоланмоқда. Хотира конфигурацияси 4/64 гигабайтлиги ҳам шунақа – Малайзияда 124 евро бўлса, Европада 180 евро туради.

Энди эса Redmi 9 ўз ватанида ҳам сотувга чиқадиган бўлди ва қизиғи – у ерда сотиладигани глобал версиясидан муайян фарқларга эга, дейишмоқда. Аввало, бу смартфонни Хитойда бошқача конфигурацияларда – 4/64 ГБ, 4/128 ва 6/128 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга вариантларда чиқаришади. Қолаверса, глобал Redmi 9’да кўзда тутилмаган MicroSD хотира картаси слоти унинг хитойча версияларида бўлар экан!

Агар чиндан ҳам шунақа бўлиб чиқса, Redmi 9 олмоқчи бўлганлар унга AliExpress орқали Хитойдан буюртма берганлари яхши. Ушбу гаджетнинг хусусиятлари ва расмлари билан ушбу хабаримизда танишиб чиқиш имкони мавжуд. Xiaomi смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Коронавирус ваҳимаси: AliExpress’дан келадиган товарлар қанчалик хавфли?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!