Хитойда стандарт iPhone 11’дан ҳам арзон iPhone 11 5G расман сотиляпти!

  •   DiMaX
  •  2690
  •  15.11.2019 13:01

Хитойда стандарт iPhone 11’дан ҳам арзон iPhone 11 5G расман сотиляпти!

Apple яқинда тақдим этилган iPhone 11, iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max смартфонларининг бирортаси 5G модулига эга эмас. Бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи айфонни купертиноликлар ҳали 2020 йилдагина тақдим этишади.

ЎҚИНГ: iPhone ҳақида энг кенг тарқалган олтита алдов

Шундай бўлса-да, Хитойда аллақачон махсус iPhone 11 5G версияси савдога қўйилди. Мазкур гаджет бошқа мамлакатларда сотилаётган стандарт iPhone 11’дан фарқланувчи бир неча хусусиятларга эга.

GizmoChina маълумотларига кўра, «Осмон ости салтанати»даги махсус 5G-айфон ҳатто оддий iPhone 11’дан арзонроққа сотиляпти! Қизиқ-а: барибир 5G-модеми йўқ бўлган смартфон қанақасига бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишлаши мумкин!?

ЎҚИНГ: 2 000 долларлик iPhone қиммат, дейсизми? 71 520 долларлиги чиқди! (+видео)

Гап шундаки, бу айфонларни China Mobile уяли алоқа оператори савдога чиқарган. Бу – iPhone 11’нинг шартнома версияси бўлиб, 5G тармоқларидаги интернет-трафик тўплами билан бирга таклиф этилади. Бу оператор чиндан ҳам 5G тармоғини синов тариқасида ишга туширган, аммо стандарт iPhone 11 унда ишлай олмайди. Фойдаланувчига алоҳида мобил роутер ҳам сотиб олиш таклиф этилади – мазкур девайс 5G тармоғига уланади ва юқори тезликдаги интернетни Wi-Fi ёки LTE тармоқлари ёрдамида узатади.

Англаганингиздек, роутер тарқатаётган тармоққа исталган мобил қурилма уланиши мумкин, лекин iPhone 11’дан бошқасини ишлатганда трафик шартлари унчалик фойдали эмас. Шу боисдан янгиликка ўч хитойликлар iPhone 11 5G харид қилиб, юксак тезликдаги бешинчи авлод уяли алоқа стандартидан баҳраманд бўлишяпти, China Mobile эса шу баҳонада ўз тармоғини синовдан ўтказиб кўряпти.

ЎҚИНГ: Нуфузли ташкилотлар энг зўр 12 смартфонни эълон қилди (2019 йил, ноябрь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!