Хитойда "хунук" iPhone 13 сотувга чиқарилди

Хитойда

Хитойлик LeTV компанияси май ойи охирида ўзининг Y1 Pro супер-бюджет смартфонини тақдим қилди. Смартфон бир қарашда iPhone 13 эслатиб юборади. Унинг орқасидаги диагонал тарзда ўрнатилган 8MP ва сунъий интеллект линзали иккилик камераси, ҳамда, экран юқори марказининг катта қора тирқиши ичидаги 5MP селфи камера жойлашуви дизайни Apple'нинг бугунги кундаги флагманидан илҳомланиб яратилган.

Y1 Pro смартфони 6.5 дюймли LCD, HD+ резолюцияли дисплейга эга ва у экран-ости бармоқ изини аниқлаш технологиясини қўллаб-қувватламайди. Унинг капоти остида эса UNISOC Tiger Т310 чипсети ўрнатилган ва у фақат 4G ни қўллаб-қувватлайди. Оператив хотираси 4GB, доимий хотираси эса 32/128/256GB ни ташкил қилади.

Қурилманинг 4,000 mAh батареяси USB-C порти орқали 10W тезликда қувватланади. 164.3 х 77.7 ўлчам ва 9.5 мм қалинликдаги телефоннинг оғирлиги 208 грамм бўлиб, у компаниянинг ўзи ишлаб чиқарган, Android 11'га асосланган Le OS 9.1 операцион тизимида ишлайди.

Қўшимчасига, смартфон юзни аниқлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди ва унда бугунги телефонларидан йўқолиб бораётган 3.5 миллиметрлик қулоқчин уяси, шу билан бирга, microSD учун уя мавжуд.

Ҳаворанг, қора ва оқ рангларда чиқарилган LeTV Y1 Pro смартфони iPhone 13 хоҳлайдиган лекин унга пул тўлолмайдиганлар учун идеал смартфон бўлиши мумкин. Унинг 4/32 GB хотира конфигурациясидаги варианти атиги 499 юан ($75), 4/128 GB варианти 699 юан ($105), 4/256 GB варианти 899 юан ($135) нархда сотувга чиқарилган.

Бироқ, смартфоннинг асл кўриниши рендерларга кўрсатилганидек эмас экан. LeTV Y1 Pro сотиб олган хитойлик харидорларнинг бири унинг асл юзини кўрсатди:

Кўриш мумкинки, жонли суратда смартфон экранини ўраб турган қора рамка сезиларли даражада қалин бўлиб, тизер-постерларда кўрсатилган рендерлардан анчагина фарқ қилади.

ЎҚИНГ: Nothing'нинг илк смартфони қачон тақдим қилиниши расман маълум қилинди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!