Хитойлик бу камерофон DxOMark рейтингида Galaxy S20 Ultra ва Xiaomi Mi 10 Pro’ни ҳам «ер тишлатди»!

  •   DiMaX
  •  4161
  •  03.10.2020 14:51

Хитойлик бу камерофон DxOMark рейтингида Galaxy S20 Ultra ва Xiaomi Mi 10 Pro’ни ҳам «ер тишлатди»!

Vivo компанияси жорий йилнинг 1 июнь куни стабилизаторли камерага эга илк смартфонлар – Vivo X50 триосини тақдим қилган эди. Мазкур туркумга стандарт моделдан ташқари Vivo X50 Pro ҳамда X50 Pro Plus (Vivo X50 Pro+) камерофонлари кирган.

ЎҚИНГ: Huawei’га қарши санкциялар сабабли Xiaomi, Oppo ва Vivo қандай фойда кўраётганини биласизми?

Ушбу учталикнинг энг зўри – Vivo X50 Pro+ флагмани AnTuTu бенчмарки август ойи ҳолатига кўра энг кучли смартфонлар рейтингига кирган. Бундан ташқари, айни шу модел ўз эгасини рози қилган ТОП-10 смартфон рўйхатидан ҳам ўрин олган. Энди эса ушбу қурилма навбатдаги муваффақиятига эришди – DxOMark рейтингида учинчи ўрин!

DxOMark лабораторияси мутахассислари Vivo X50 Pro+ смартфонининг квадрокамерасини ҳар томонлама синовдан ўтказиб кўриб, ҳайратга тушишди. У фотоимкониятларига кўра 139 балл олган бўлса, видеога тушириш бўйича 104 балл тўплаган:

Шу тариқа, Vivo X50 Pro+ смартфони 127 баллик натижа билан умумий рейтингда кучли учликка кирди. Ундан олдинги ўринларда эса...

ЎҚИНГ: «Давринг ўтди – тур, бегим!»: DxOMark тахтидан Huawei P40 Pro’ни ағдарган янги флагманни қарши олинг! (+видео)

DxOMark рейтингида Vivo X50 Pro+ модели дунё тан олган энг зўр ва қиммат камерофонларни, шу жумладан Huawei Mate 30 Pro, Xiaomi Mi 10 Pro ва ҳатто Samsung Galaxy S20 Ultra флагманларини ҳам ортда қолдирган! Таъкидлаш керакки, Vivo смартфонлари ҳали ҳеч қачон рейтингда бунчалик юқори кўтарилмаган эди.

Vivo X50 Pro+ техник хусусиятлари ҳамда расмий видеоси билан танишиш учун ушбу хабаримизга ўтишингиз мумкин. Унинг камераси текширувлари билан батафсил танишиш истагида бўлганларга эса мана бу ҳавола DxOMark сайтидаги тегишли (инглиз тилидаги) саҳифани тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Redmi флагмани ҳатто iPhone 11 Pro Max, Galaxy S20+ ва OnePlus 8 Pro’ларни маҳв этиб, кучли ўнталикка кирди! (+видео)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!