Хитойлик камерофон iPhone 12 Pro Max’ни маҳв этиб, DxOMark рейтингида кучли бешликка кирди!

  •   DiMaX
  •  1121
  •  19.02.2021 11:22

Хитойлик камерофон iPhone 12 Pro Max’ни маҳв этиб, DxOMark рейтингида кучли бешликка кирди!

Vivo компанияси ўтган йилнинг 1 июнь куни стабилизаторли камерага эга илк смартфонлар – Vivo X50 триосини тақдим қилган эди. Мазкур туркумга стандарт моделдан ташқари Vivo X50 Pro ҳамда X50 Pro Plus (Vivo X50 Pro+) камерофонлари кирган.

ЎҚИНГ: Huawei’га қарши санкциялар сабабли Xiaomi, Oppo ва Vivo қандай фойда кўраётганини биласизми?

Ушбу учталикнинг энг зўри – Vivo X50 Pro+ флагманининг камера имкониятлари 2020 йилнинг октябрь ойидаёқ DxOMark мутахассисларини ҳайратга солган эди. Нархи атиги 700 доллардан бошланувчи бу қурилма дунё тан олган энг зўр ва қиммат камерофонларни, шу жумладан Huawei Mate 30 Pro, Xiaomi Mi 10 Pro ва ҳатто Samsung Galaxy S20 Ultra флагманларини ҳам ортда қолдирган!

Аммо ўтган йилнинг октябрида DxOMark лабораторияси камераларни текшириш бўйича янгича тест протоколини жорий этди. мазкур протокол кенг кўламдаги кўплаб текширувларни ўз ичига олган бўлиб, уларнинг натижалари якуний баҳога ҳам таъсир этади. Хулласи калом, экспертлар октябрдаги протоколга кўра Vivo X50 Pro+ камерасини қайта тестдан ўтказишди ва унинг умумий баҳоси нақ тўрт баллга юқорилади!

Яъни, ўтган галги текширувда Vivo X50 Pro+ бош камераси 127 балл олган бўлса, энди унинг кўрсаткичи 131 баллга етди.

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: Ўйинбоп флагман Mi 11’ни тахтдан ағдарди! (2021 йил январь)

Ушбу тўртта қўшимча балл Vivo X50 Pro+ моделининг камерофонлар рейтингида юқорилашига олиб келди. Айни дамда у ҳатто Apple’нинг энг кучли флагмани – iPhone 12 Pro Max моделидан ҳам ошиб ўтиб, кучли бешликка кириб олган:

Таъкидлаш керакки, Vivo X50 Pro+ камерофони AnTuTu бенчмаркининг 2020 йил август ойи ҳолатига кўра энг кучли смартфонлар рейтингига кирган. Бундан ташқари, айни шу модел ўша ойда ўз эгасини рози қилган ТОП-10 смартфон рўйхатидан ҳам ўрин олган бўлса, худди шу йўналишда 2021 йилнинг январь ойи рейтингига ҳам кирган.

ЎҚИНГ: 2021 йил январдаги энг зўр ўнта ҳамёнбоп смартфон (AnTuTu рейтинги)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!