Хитойлик компания ўз смартфонларидан "Pro" сўзини олиб ташлайди

Хитойлик компания ўз смартфонларидан

Ишончли инсайдерларнинг маълумотига кўра, OnePlus янги флагман смартфонларидан “Pro“ сўзини олиб ташлайди. Демак, компаниянинг янги флагмани OnePlus 11 деб номланади. 

Агар маълумот тўғри бўлиб чиқса, OnePlus ўзининг флагман сериясини яхлитлаш вариантини кўриб чиқмоқда деб тахмин қилиш мумкин. Асосий флагманлар йилнинг биринчи ярмида тақдим этилади. Йилнинг иккинчи ярмида эса OnePlus T модели эълон қилинади.  

Сўнгги икки йилдаги тенденция компанияларнинг каттароқ фойдаланувчилар базасини жалб қилиш учун камида бир нечта флагман вариантларини тақдим этишини талаб қилса-да, OnePlus бу борада орқага қадам ташлаётганга ўхшайди. Бу унчалик ёмон фикр эмас, чунки OnePlus 8 сериясидан бери оддий моделлар деярли эътибордан четда қолди. Улар асосан Pro моделларнинг савдосини ошириш учун мавжуддек туюлади.

ЎҚИНГ: Samsung'нинг ушбу бюджет смартфони Android 13 билан қутидан чиқадиган илк Galaxy бўлади 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!