Хитойлик олимлар: «Коронавирус тарқалишида кондиционернинг ҳиссаси катта!»

  •   DiMaX
  •  390
  •  16.04.2020 11:04

Хитойлик олимлар: «Коронавирус тарқалишида кондиционернинг ҳиссаси катта!»

Ҳозирда глобал пандемияга сабаб бўлган коронавирус тарқалишида 5G технологиясини айбловчилар уяли алоқа антенналарини ёқиб юбораётгани ҳақида ёзгандик. Бунинг фитна экани аниқланган, бироқ инфекциянинг тарқалишига бошқа – бир қарашда безарар маиший техника жиҳози ҳам сабаб бўлиши мумкин экан.

ЎҚИНГ: Коронавируснинг «овози»ни ёзиб олишди – классик мусиқага ўхшайди!

Хитойлик олимлар коронавирус юқишида кондиционернинг ҳам роли борлигини аниқлашди. Бу борада тадқиқот ўтказишга бир воқеа сабаб бўлган: мамлакат жанубидаги битта ресторанда тушлик қилган учта оила аҳли – жами 10 киши бирданига хасталанишган экан.

Мутахассислар тажрибада текшириб кўриб шунга ишонч ҳосил қилишдики, кондиционердан келаётган ҳаво оқими ногаҳон кириб қолган инфекцияни бутун хона бўйлаб тарқатиб берар экан.

Экспертлар барча умумий овқатланиш муассасаларини мазкур муаммога жиддий ёндашишга чақиришган. Шунингдек, столлар орасидаги масофани ҳам каттайтириш кераклигини айтишмоқда, токи эндигина карантиндан чиққан мамлакатда қайта касалланиш бўлмасин.

ЎҚИНГ: Кондиционердан тўғри фойдаланишни биласизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!