Хитойлик смартфонсоз Apple маҳсулотининг муқобилини чиқармоқчи

Хитойлик смартфонсоз Apple маҳсулотининг муқобилини чиқармоқчи

Яқинда EUIPO (European Union Intellectual Property Office) га топширилган ҳужжат шуни кўрсатадики, realme Apple MagSafe'нинг муқобили бўлган MagDart номли қувватлаш тенологиясини тайёрламоқда. Ҳужжатлар realme'нинг бош компанияси Oppo томонидан тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Realme янги – Dizo бренди остида 17 ва 24 долларлик телефонларини сотувга чиқарди

Ҳужжатда бошқа маълумот келтирилмаган, лекин ҳужжат MagDart маҳсулотида смартфонлар учун симсиз қувват олувчи панеллар мавжудлигини тасдиқлайди.

MagDart зарядлаш технологияси ҳали ҳам сертификатлаш жараёнидан ўтмоқда.

Шунингдек, BBK Electronics таркибига кирувчи бошқа компаниялар ҳам ушбу технологияга ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқариши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Realme атиги 95 долларлик 5G-смартфонни расман эълон қилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!