Хитойлик смартфонсоз бу йил ярим баравар кам телефон чиқаради

Хитойлик смартфонсоз бу йил ярим баравар кам телефон чиқаради

Huawei ўзининг мобил қурилмалар ишлаб чиқариш бўлимини сотмоқчи эмас, бироқ компанияга осон бўлмаслиги аниқ — Huawei'ни олдинда қора кунлар кутиб турибди.

Nikkei'нинг хабар беришича, телекоммуникация гиганти таъминотичиларига 2021 йилда ўтган йилгига қараганда анчайин кам смартфон ишлаб чиқаришини маълум қилди.

Маълум бўлишича, Huawei бутун йил давомида 70—80 миллионта смартфон ишлаб чиқаради холос. Бу ўтган йилги 189 миллион дона қурилмага нисбатан 60% лик камайиш ҳисобланади. 2019 йилда компания бозорга 240 миллионта смартфон етказиб берганди.

Ушбу ўзгариш натижасида смартфонларнинг бозорда мавжудлиги ва ассортименти борасида ҳам янгиликлар кузатилади. Маълум бўлишича, Huawei ўз заводларини 5G смартфонлар компонентлари билан таъминлашга қийналмоқда ва шу боисдан бу йил асосий эътиборни 4G смартфонларга қаратади. Навбатдаги P50 оиласи смартфонлари таъминот занжирида муаммолар бўлаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалмоқда.

Ой бошида Президент Байденнинг Савдо котиби лавозимига номзод Жина Раймондо Huawei'га қўйилган тақиқ бекор қилинмаслиги, компания мамлакатга хавф туғдириши борасида маълум қилганди.

ЎҚИНГ: Huawei осмонида яна қора булутлар пайдо бўлди!