Хитойлик смартфонсоздан навбатдаги тақдимот

Хитойлик смартфонсоздан навбатдаги тақдимот

Хитойнинг vivo компанияси 9 декабрь куни Ҳиндистонда V17'га бағишланган тадбир ташкиллаштиради.

Бу V17 яқинда Россияда эълон қилинган V17 эмас. Янги гаджетда битта муҳим ўзгариш бор бўлиб, матбуот учун тақдим қилинган реклама постерига кўра, смартфон экранида виво S5'дагига ўхшаш айлана тирқиш бўлади.

vivo V17 (РФда тақдим қилингани)

 

Бу шуни кўрсатадики, янги V17 Россияда тақдим қилинган “адаш“идан кўра кўпроқ S5'га ўхшайди.

vivo S5

Ушбу тушунмовчилик барҳам топиши учун бироз кутиш керак бўлади. Аммо виво тез-тез ишлатиб турадиган чалкаш номлар ҳақида кимдир бирон нарса қилишини кутишимизга қанча вақт кераклиги номаълум.

ЎҚИНГ: Xiaomi III чоракдаги даромадларини эълон қилди. Смартфонлар савдоси камайди