Хитойлик харидорлар узоқ йиллар Apple’ни лақиллатиб келишган экан!

  •   DiMaX
  •  1390
  •  12.10.2018 14:33

Хитойлик харидорлар узоқ йиллар Apple’ни лақиллатиб келишган экан!

Турли қурилмаларнинг клонини, қалбакисини ясаш бўйича хитойликлар устаси фаранг эканини биламиз. мижозлару харидорлар ўз йўлига, улар ҳатто Apple’ни ҳам шу усулда боплаб лақиллатишгани маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Apple аккумуляторлар борасида ўз мижозларини боплаб келаётган экан!

Купертинолик корпорация ўзининг Хитойдаги дўконларида iPhone’ларни алмаштириб олиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари кўп бўлган. Кейинги тўрт йил ичидагина Apple улар сонини камайтиришга эришган. Бу маълумотни купертинолик гигантнинг ўндан ошиқ собиқ ходимлари тасдиқлаган, деб ёзади The Information нашри.

Маълум бўлишича, фирибгарлар iPhone’ларини харид қилиб ёки ҳатто ўғирлаб олишган ва ичидан энг қимматбаҳо деталларини ажратиб олишган. Сўнг уларни «бузилиб қолди», дея дўконга келтириб, яп-янгисига алмаштириб олишган.

ЎҚИНГ: Хитойда "Galaxy Note 9" 100 доллардан сотувга чиқди!

Шундай схема дастлаб Шэньчжэн шаҳрида оммалашган. Бу ерда биринчи расмий Apple Store дўкони 2012 йили очилган. Ўшанда айфонни таъмирлатиш учун қилинадиган мурожаатлар сони ҳафтасига 200 та бўлса, олти ой мобайнида бу кўрсаткич нақ 2000 тага етган. Бу эса купертиноликларнинг Нью-Йоркдаги флагман дўконидагидан нақ уч бараварга ошиқдир!

Аввалига Хитойдаги Apple дўконлари ходимлари мижозларнинг айфонларини ортиқча саволларсиз алмаштириб беришган, фақат смартфонда атайлаб бузилганлиги аломати бўлмаса бас эди. Аммо фирибгарлик ортидан кўрилаётган зарар жуда ортиб кетавергач, компания чоралар кўришга мажбур бўлган. Смартфонни харид қилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилиши йўлга қўйилган, смартфонни очмасдан диагноз қиладиган махсус ускуна ишлаб чиқилган.

ЎҚИНГ: Хитойликларнинг ўзлари қайси смартфонлардан фойдаланишади?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.