Хитойлик йирик смартфонсоз фаолиятини якунламоқда, Huawei навбатда турибди

Хитойлик йирик смартфонсоз фаолиятини якунламоқда, Huawei навбатда турибди

Жаҳоннинг етакчи телекоммуникация ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган ZTE компанияси куни кеча фаолиятини якунлаётганини эълон қилди. Жумладан, ишлаб чиқаришни ҳам. Компания айни пайтда смартфон савдосига ҳам чек қўйган. Бу тўғрида нуфузли Fortune нашри маълум қилмоқда.

Бунинг бош сабаби АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти АҚШ нинг технология ишлаб чиқарувчи компанияларига 7 йил мобайнида ZTE'га маҳсулот сотишни тақиқлаб қўйди. Жаҳоннинг муваффақиятли ахборот технологиялари ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган ZTE ўзаро келишувларни бузгани учун жазоланган. Жумладан, 2017 йилда ZTE Америка Қўшма Штатларида ишлаб чиқарилган маҳсулот ва технологияларни ноқонуний равишда Эронга етказиб берган.

Huawei компаниясидан сўнг Хитойда иккинчи ўринда турган йирик телекоммуникация компанияси асосан Америка технологияларидан фойдаланади. Жумладан, 5G алоқа тармоқларини жорий қилишдан тортиб, Android-смартфонлар ишлаб чиқаришгача барча технологиялар америкалик компанияларга тегишли.

ZTE компаниясининг "ўлими" Ericsson ҳамда Nokia каби мобил алоқа операторлари учун ускуналар етказиб берувчи компаниялар учун айни муддао. Шундай бўлса ҳам, компаниянинг арзон смартфонлари яхши сотилмоқда.

Huawei компанияси ҳам ҳозирча Трамп маъмурияти билан келиша олаётгани йўқ. Бу компаниянинг америкалик IT ишлаб чиқарувчиларига тегишли бўлган технологиялардан ноқонуний фойдаланиб келаётгани айтилмоқда. Huawei ҳам ишлаб чиқаришда Американинг технологияларидан фаол фойдаланади. Forbes таҳлилчиларига кўра, Huawei компаниясига ҳам шундай тақиқ қўйиладиган бўлса, унинг аҳволи танг бўлади.

Counterpoint Research маркетинг тадқиқотлари компаниясига кўра, ZTE жаҳон смартфон бозорининг 10 фоизлик улушига эгалик қилади. Унинг фаолияти тугатиладиган бўлса, HMD (Nokia бренди остида смартфон ишлаб чиқарувчи компания), Lenovo / Motorola ҳамда Samsung ва LG бундан бир оз ютади. 2018 йилда ZTE смартфон бизнесини, хусусан Nubia брендини ривожлантириш режасида эди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!