Хитойликлар Geekbench 5'да янги рекорд қўйди

Хитойликлар Geekbench 5'да янги рекорд қўйди

Халқаро MWC конфренцияси бекор қилинганлиги сабабли расмий намойиши кечиктириган Oppo Find X2 Pro смартфони Geekbench бенчмаркида пайдо бўлди.

Смартфон модель рақами CPH2025 бўлганлиги учун уни таниб олиш қийин эмас, чунки бу код Pro сериясига тегишли бўлиши аллақачон тасдиқланган.

Манбадан маълум бўлишича, қурилма Snapdragon 865 чипи ва 12ГБ тезкор хотирага эга бўлади. Шунингдек, гаджет қадоқдан Android 10 операцион тизмида ишлайди (бу ҳайратланарли ҳолат эмас).Смартфон бир ядроли синовда 913, кўп ядроли тестда эса 3308 балллик натижа қайд этди. Бу эса Android смартфонларни Geekbench 5'да кўрсатган энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади.

Ҳозиргача Qualcomm ёки Exynos чипида ишловчи бирор бир қурилма қайд этган натижа Oppo Find X2 Pro'никига яқин ҳам келмаган. Дарвоқе, рекордчи смартфон икки хил: Snapdragon ёки Exynos чипларида ишлаб чиқарилади.

Oppo Find X2 гаджетларида 120Hz янгиланиш частотасига эга экран, QHD резолюция, 240Hz сенсор сезгирлик даражаси бўлиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, дисплей 1200 нит ёруғлик даражаси ва 100% DCI-P3 рангли гамут қопламасига эга бўлади.

Смартфон Sony'нинг 48МП камераси ва 65 ватт тезкор қувватлаш имкониятига эга бўлади. Аммо ушбу маълумотлар март ойидаги тақдимотдан сўнг тасдиқланади.

ЎҚИНГ: «Ўйин бошланди» – AnTuTu’нинг янги қироли Xiaomi Mi 10’ни тор-мор этмоқчи!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!