Хитойликлар исталган кишини интернетдан узиб қўювчи янги стандартни тайёрлашмоқда

  •   DiMaX
  •  886
  •  31.03.2020 15:26

Хитойликлар исталган кишини интернетдан узиб қўювчи янги стандартни тайёрлашмоқда

Huawei корпорацияси Хитой ҳукумати билан ҳамкорликда интернетнинг янгича стандартини яратиш устида ишламоқда. Унинг ўзига хос хусусиятларидан бири – исталган фойдаланувчини интернетдан буткул узиб қўйиш имкони бўлишидир.

ЎҚИНГ: Хитой бутун бошли мамлакатларни интернетдан узиб қўйиши мумкин!

Ушбу янги стандарт New IP протоколи деб номланмоқда ва, компаниянинг режасига кўра, у ҳозирда амалда бўлган TCP/IP протоколи ўрнига келиши керак. Financial Times нашрининг ёзишича, дастурчилар ушбу протокол орқали интернетни янги босқичга чиқаришмоқчи. Бунда биринчи навбатда тезлик ўта юқори бўлади, шунинг шарофати билан янги телекоммуникацион тизимларни, шу жумладан голографик иштирок технологияларини жорий этиш имконини беради.

Шу билан бирга, янги ишланма интернетни қатъий назорат қилинувчи муҳитга айлантириш имконини ҳам беради. Мазкур тадқиқотларда Huawei’га нақ Хитой ҳукуматининг ўзи ёрдам бераётгани эса кишини янада ўйга толдиради.

Financial Times ёзишича, New IP протоколида ўзига хос «узиб қўйиш» алгоритми бўлади. Унинг ёрдамида тармоқдан маълум бир манзилга ёки ундун тармоққа кетадиган барча маълумотлар каналларини ёпиб қўйиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Уч буюк держава – Россия, АҚШ ва Хитой ҳарбий қудратини рақамларда батафсил солиштириб кўрсатишди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!