Хитойликлар ўз-ўзини қувватловчи илк смарт-соатни тайёрлашди!

  •   DiMaX
  •  733
  •  05.11.2020 12:48

Хитойликлар ўз-ўзини қувватловчи илк смарт-соатни тайёрлашди!

Механик қўл соатларининг кўплаб моделларини бурагич ёрдамида қувватлаш талаб этилмайди – улар қўлнинг ҳаракатидан ўз-ўзини қувватлай олади. Билакка тақилувчи ақлли соатлар эса аккумуляторини мунтазам зарядлаб туришни талаб этади.

ЎҚИНГ: Битта қувватда 14 кунгача ишловчи Xiaomi Mi Watch Revolve тақдим этилди: нарх ва жиҳатлари

Тиниб-тинчимаган хитойликлар механик қўлсоатларда мавжуд бўлган ўша функцияни смартвочларга ҳам кўчиришга бел боғлашди. Гонконг университети лабораториясида тадқиқотчилар механик ҳаракатдан ҳосил бўладиган қувватни тўплайдиган ихчам генератор яратишди.

Мазкур қурилма прототипи ўнга яқин қисмларни ўз ичига олган бўлиб, улар орасида кинетик энергияни электр токига ўгириб берувчи махсус узатма ҳам мавжуд. Унинг синовлари одам қўлининг силтанишига ўхшаб ҳаракат қилувчи механизмда ўтказилмоқда.

ЎҚИНГ: Redmi’нинг илк ақлли соатида смартфонсиз ҳам қўнғироқ қила оласиз!

Муҳандислар олдида турган асосий муаммолардан бири механик соатлардан кўр смартвочларнинг қувват истеъмоли юқорилиги бўлди. Ақлли соатни қувватлаш учун ўртача фойдаланувчининг қўли фаоллиги камлик қилар экан. Бунинг ечими сифатида улар ўз ихтиролари таркибига магнитли компонент ҳам қўшишди – у механик ҳаракатларни «кўпайтириб» беради.

«Янги генератор ишлаб чиқарадиган энергия бозордаги аналоглари кўрсаткичларидан ўн карра кўп», дейди тадқиқотчилардан бири.

Ихтирочиларнинг таъкидлашича, мазкур генератор бозорга чиқарилгач, арзонлиги боис талабгир бўлиши аниқ – унинг қиймати тахминан 13 долларга тенг. Бироқ бу оригинал қурилманинг тижорий версияси қачон чиқиши ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Android 10 тизимли илк смарт-соат намойиш этилди: 4/64 ГБ хотира ва бурилувчи Sony камерали!