Хитойликлардан навбатдаги ақлли соат!

Хитойликлардан навбатдаги ақлли соат!

Яқинда Хитойнинг Oppo компанияси ўз ички бозорида «Oppo Watch» деб номланган биринчи ақлли соатларини тақдим этган эди. Соат нархи 285 доллар. 

Компаниянинг таъкидлашича, соатлар бугунги кунда замонавий фойдаланувчи учун керак бўлган барча жиҳатларни таклиф қила олади.

Бироқ, Осмоности мамлакатида ўтказилган тақдимотда компания соатларининг халқаро бозорда мавжудлиги ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Бренд мухлислари, энди хурсанд бўлишингиз мумкин! Куни кеча ўзининг Twitter'даги расмий саҳифасида бренд вице-президенти Браян Шен Ғарбий Европада Oppo Watch сотуви «жорий йил охирида» бошланишини тасдиқлади.Охирги пайтларда Oppo'нинг вице-президенти ўзининг Тwitter'даги профилида жуда фаол ва бренднинг келажакдаги қурилмалари ҳақида маълумот беришдан чарчамаяпти. Мана глобал сотувнинг бошланиши ҳақида ҳам у одатий равишда ва огоҳлантирмасдан гапириб ўтди.

Шеннинг сўзларига кўра, фойдаланувчилар глобал сотув бошланишини кутишига тўғри келади ва шу йил охирида Ғарбий Европада алоҳида тақдимот ўтказиш режалаштирилган. Афсуски, у ҳеч қандай қўшимча маълумот қолдирмаган, шунчаки обуначиларидан хабардор бўлиб туришини сўраган.Oppo Watch Apollon 3 процессори билан Qualcomm Snapdragon Wear 2500 платформасида ишлайди. Гаджетнинг дастурий таъминоти учун ColorOS Watch OS жавоб беради, фойдаланувчи интерфейси Аndroid'нинг қайси версиясига асослангани кўрсатилмаган. Конфигурацияга қараб, қурилма 1,6 дюймли ёки 1,91 дюймли букилган AMOLED дисплей ва eSIM функцияси билан жиҳозланган.

Oppo Watch'нинг бошқа хусусиятлари орасида 5 атмосферагача сувга чидамлилик, юрак уриш тезлигини ўлчаш ва EKG функциялари мавжуд. Ички хотира ҳажми 8 Гб. Шунингдек, қурилмага GPS сенсори ва NFC модули ўрнатилган. Bluetooth 4.2 версияси, шунингдек, конфигурацияга қараб VOOC тезкор зарядлашни қўллаб-қувватлайдиган 300 мА/соат ёки 430 мА/соатлик батарея билан жиҳозланган.

ЎҚИНГ: Энди қабул имтиҳонларида информатика фанидан ҳам 30 талик тест топширилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!