Хитойни танқид қилиб, уч ой «йўқолиб кетган» AliExpress раҳбари етакчи тадбиркорлар рўйхатига киритилмади

  •   DiMaX
  •  264
  •  03.02.2021 08:43

Хитойни танқид қилиб, уч ой «йўқолиб кетган» AliExpress раҳбари етакчи тадбиркорлар рўйхатига киритилмади

Alibaba Group асосчиси 2020 йил 24 октябрдаги нутқида Жек Ма ХХР молия тизимини танқид қилиб, инновациялар фурсати етганига урғу берганди. Ўша можароли нутқидан сўнг Жек Ма жамоатчилик кўз ўнгидан йўқолиб қолганди. Ниҳоят, бу йил январга келиб...

ЎҚИНГ: AliExpress асосчиси топилди: Жек Ма уч ой давомида қаерда эди?

Shanghai Securities News давлат ишбилармонлар газетаси куни кеча Хитойнинг етакчи тадбиркорлари рўйхатини эълон қилди. Bloomberg нашрининг ёзишича, бир пайтлар мамлакатдаги энг бой киши бўлган миллиардер Жек Ма ушбу рўйхатга киритилмаган.

AliExpress муассиси ўрнига газетанинг биринчи саҳифасидан унинг «асосий рақиби», Tencent раҳбари Ма Хуатэн жой олди, дея қайд этади агентлик. Рўйхатга шунингдек, Huawei асосчиси Жен Чжэнфэй, Xiaomi раҳбари Лей Цзюнь ва BYD президенти Ван Чуанфу киритилган.

Shanghai Securities News газетасида Жек Манинг номи тилга олинмаслиги у ва мамлакат ҳукумати ўртасидаги низо давом этаётганлигини билдиради, деб ёзади Reuters. Мазкур рўйхат айнан Alibaba ўзининг чораклик ҳисоботини тақдим этадиган кунда эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Alibaba асосчисидан муваффақият сирлари: «Кўпроқ аёлларни ишга олинг!»

Жек Ма ўтган йилнинг октябрида Шанхайдаги конференцияда халқаро молиявий регуляторлар қоидалари эскирганини айтган ва Хитой банкларини танқид қилиб, улар «ломбардча менталитет»га эгалигини билдирганди.

5 ноябрь куни назорат пакети Мага тегишли бўлган Ant Group Шанхай ва Гонгконг биржаларида IPO’ни амалга ошириши керак эди. Бироқ биржага чиқишдан икки кун олдин Хитой молиявий регуляторлари Ма ва Ant Group раҳбарларини суҳбатга чақирган. Reuters манбасининг сўзларига кўра, улар бизнесларини тўлиқ текширув кутаётгани тўғрисида огоҳлантирилган.

Ant Group IPO’си қолдирилди. Хабарларга кўра, бу борадаги қарорни шахсан ХХР ҳукумати раиси Си Цзинпин қабул қилган.

Декабрда Хитой регуляторлари Ant Group’ни шаффоф рақобат принципларини ва истеъмолчилар ҳуқуқларини бузишда айблади. 24 декабрда эса Alibaba устидан текширув бошлангани маълум қилинди.

Охирги марта октябрда омма олдида кўринган Жек Ма уч ойдан сўнг кўриниш берди – 20 январь куни у хайрия тадбирида видеоалоқа орқали чиқиш қилган.

ЎҚИНГ: AliExpress ҳақида қизиқарли 7 факт

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!