Хитойнинг бу флагманлари iPhone эгаларини Android’га ўтишга мажбур қиляпти!

  •   DiMaX
  •  1937
  •  07.04.2021 12:10

Хитойнинг бу флагманлари iPhone эгаларини Android’га ўтишга мажбур қиляпти!

Meizu кейинги йилларда кам моделларда смартфон тақдим этаётган бўлса-да, маҳсулотлари барибир яхши. Жумладан, унинг Meizu 17 Pro флагмани AnTuTu сервисига кўра ўз эгасини рози қилган смартфонларнинг 2021 йил январдаги рейтингида ғолиб чиққан, февраль рейтингида эса иккинчи ўринни олган. Шунингдек...

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтингини Snapdragon 888 чипли флагманлар буткул забт этди! (2021 йил март)

Мазкур компанияси яқинда ўзининг Meizu 18 ҳамда Meizu 18 Pro русумли смартфонларини тақдим этиб, дунё бозорига ҳам чиқарган. Ишлаб чиқарувчи бугун уларнинг савдосига оид қизиқ фактни эълон қилди.

Маълум бўлишича, Meizu 18 туркумидаги қурилмаларни сотиб олаётганларнинг салкам ярми – нақ 45 фоизи олдин Apple смартфонларни ишлатган экан. Бу фактни компания оригинал тизер билан тақдим этган:

iPhone эгаларининг Meizu 18 смартфонларига «кўчиб ўтиш»лари сабаблари – компания бу смартфонларида «учта ноль» стратегиясини қўллагани бўлиши мумкин. Яъни, уларда реклама йўқ, бошидан ўрнатилган чет иловалар йўқ, Push-операциялар йўқ.

Қизиғи шундаки, айфон эгаларини Meizu 18 флагманларидан олишга рағбатлантирувчи (trade-in сингари) бирор дастур ҳам йўқ, Apple ихлосмандлари ўз ихтиёрлари билан мана шу смартфонларга ўтишяпти.

Эслатиб ўтамиз, Meizu яқинда ўзининг махфий камерали янги флагманини видеода кўрсатган эди.

ЎҚИНГ: Meizu ёки Xiaomi: кимнинг смартфони яхшироқ?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!