Хитойнинг бу «ўлмас» смартфони iPhone 12 ва Xiaomi Mi 10 Ultra’ни мағлуб этди! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1309
  •  20.02.2021 14:10

Хитойнинг бу «ўлмас» смартфони iPhone 12 ва Xiaomi Mi 10 Ultra’ни мағлуб этди! («жонли» видео)

Ulefone компанияси яқинда Armor 11 5G русумли телефонини тақдим қилган эди. Биз пентакамера ва «тунги нигоҳ»ли, «ўлдириб бўлмас» ушбу илк 5G-смартфон видеосини ҳам чиқарганмиз.

ЎҚИНГ: 5000 мАс батареяли ва сувдан ҳимояли смартфон – атиги 100 доллардан!

Эслатиб ўтамиз, Ulefone Armor 11 5G бош камераси бешта датчикни ўз ичига олган бўлиб, унинг жамланмасига асосий сифатида 48 мегапикселлик Sony IMX582 сенсори ҳамда «тунги нигоҳ» учун 20 мегапикселлик модул ҳам киритилган. Смартфонда селфи учун 16 мегапикселлик олд камера қўлланган.

Ишлаб чиқарувчи энди унинг пентакамерасида тунги съёмка имкониятларини iPhone 12 ҳамда Xiaomi Mi 10 Ultra флагманлариники билан таққослаб кўрсатди:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, Apple ҳамда Xiaomi флагманлари ҳатто тунги режимни ёққанда ҳам унча тиниқ бўлмаган суратлар олади, расмга олиш жараёни ҳам узоқроқ чўзилади.

Ulefone Armor 11 5G’нинг тунги кўриш камераси эса бир лаҳзадаёқ ва аниқ-тиниқ расмга олади. Оқ-қора режимда эса у тунги суратларни умуман аниқликни йўқотмайди. Шунингдек, тунда видеога ва расмга туширишда у икки карралик зумни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Ulefone Armor 11 5G модели MediaTek Dimensity 800 5G процессори асосида тайёрланган бўлиб, корпуси IP68/IP69K стандартларидаги ҳимоядан ташқари, АҚШнинг ҳарбий MIL-STD-810G стандарти талабларига ҳам жавоб беради. Қурилманинг нархи ҳозирча маълум қилинмаяпти, техник хусусиятлари билан эса мана бу хабаримизда батафсил танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: 200 долларлик бу «ўлмас» смартфонни бир ойда икки мартагина қувватлаш кифоя! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!