Хитойнинг энг кучли ўнта флагмани (AnTuTu рейтинги, 2020 йил июль)

  •   DiMaX
  •  1111
  •  06.08.2020 13:01

Хитойнинг энг кучли ўнта флагмани (AnTuTu рейтинги, 2020 йил июль)

AnTuTu сервиси Android-смартфонларнинг самарадорлиги бўйича навбатдаги рейтингини эълон қилди. Унда жорий йилнинг июль ойи мобайнида Хитойдаги фойдаланувчиларнинг ушбу сервисдаги текширувлари асосидаги натижалар берилган.

ЎҚИНГ: Хитойликларнинг бу смартфони AnTuTu рейтингини «портлатди»!

Жорий йилнинг 6 март куни тақдим этилган смартфон Oppo компаниясининг Find X2 Pro флагмани, мана кетма-кет бешинчи ойдирки, етакчиликни қўлдан бермаяпти. Июлдаги текширувлар бўйича у ўртача 613 048 баллик натижа билан рейтинг шоҳсупасини эгаллаган.

Ўтган ой рейтингида учинчи ўринга тушиб қолган Oppo Find X2 бу гал 606 490 балл билан иккинчи поғонага чиқиб олган. Энг қизиғи – Xiaomi компаниясининг арзончи брендига мансуб Redmi K30 Pro модели 601 706 балл билан кучли учликка кирган! Нисбатан қиммат бўлган ва июнда иккинчи ўринга кўтарилган Xiaomi Mi 10 Pro эса бу гал тўртинчи поғонага тушган – 600 940 балл.

Кучли флагманлар ўнталигига яна iQOO Neo 3, Oppo Ace 2, Vivo X50 Pro+, Realme X50 Pro, Meizu 17 Pro ҳамда iQOO 3 моделлари кирган.

Гарчи бу галги рейтингга кирган смартфонларнинг нрхлри ўзро фарқланса-да, уларнинг барчаси Qualcomm Snapdragon 865 процессори базасида тайёрланган. Энди кейинги ой рейтингида жиддий ўзгариш бўлишини кутамиз, зеро, Snapdragon 865 Plus чипсети базасида бир нечта флагман чиқиб улгурган.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 20 ва Galaxy Note 20 Ultra тақдим этилди! (+видео)