Хитойнинг энг қиммат электроника брендлари эълон қилинди

  •   DiMaX
  •  1161
  •  14.10.2020 13:57

Хитойнинг энг қиммат электроника брендлари эълон қилинди

Huran тадқиқот институти Хитойдаги маиший электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи энг қиммат брендлар рейтингини тақдим этди. Унда компаниялар 2020 йилнинг 30 сентябрь ҳолатига кўра бозор қийматига кўра сараланган.

ЎҚИНГ: Бу компания энг кучли флагманлар рейтингини остин-устун қилиб юборди! (AnTuTu, 2020 йил сентябрь)

Биринчи поғонани мамлакатнинг техногиганти – Huawei забт этганига ажабланмаса ҳам бўлади; унинг қиймати 162 миллиард АҚШ долларига тенг. Иккинчи ўринда «Хитойча Apple» номи билан машҳур Xiaomi турибди; уни 64 миллиард долларга баҳолашган.

Кучли учликни 26 миллиард долларлик Vivo якунлаб берган бўлса, 25 миллиард долларлик Oppo компанияси тўртинчи поғонадан жой олган. Қизиғи – шу тўрттаси ва олтинчи поғонадаги Transsion Holdings бренди ҳиссасига бутун дунёда сотилган смартфонларнинг 40 фоизи, яъни 620 миллионта смартфон тўғри келган!

Бешинчи ўринда эгаси – дронлар ишлаб чиқарувчи, 15 миллиард долларлик DJI компанияси бўлса, еттинчи поғонани 8 миллиардлик Lenovo банд қилган.

ЎҚИНГ: Смартфон бозоридаги энг муваффақиятли компаниялар рейтинги чиқди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!