Хитойнинг энг зўр брендлари рейтинги билан танишинг

  •   DiMaX
  •  1877
  •  17.07.2020 13:50

Хитойнинг энг зўр брендлари рейтинги билан танишинг

Weibo ижтимоий тармоғида тарқалган хабарга кўра, Millward Brown компанияси энг яхши элликта Хитой брендини эълон қилган. Улар орасида сизу бизга яхши таниш бўлган технологик компаниялар кўп.

ЎҚИНГ: Дунёда ҳозир қайси брендлар ноутбуклари энг оммабоп?

Рейтинг шоҳсупасида технологик гигант – Huawei корпорациясини кўриб ҳайрон бўлмасангиз керак. Ахир, АҚШ томонидан турли-туман босимлар бўлаётганига қарамасдан, бу компания яхши ютуқларга эришиб келаётир.

Масалан, у кетма-кет иккинчи ой смартфон бозорида етакчи бўлди, энг инновацион компаниялар рейтингида бирданига нақ 42 поғона юқорилаб, ТОП-ўнталикка кирди. Бундан ташқари, ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайдиган смартфонлар рейтингида энг юқори иккита ўринни унинг вакиллари эгаллаган. Энг қизимайдиган смартфонлар рўйхатида ҳам унинг флагмани муносиб жой олган.

Булардан ташқари, яқиндагина Harmony OS операцион тизимли илк автомобил – BYD Han моделини тақдим қилди. Apple ҳамда Google монополиясига Huawei берган зарбани ҳам алоҳида таъкидлаб ўтсак арзийди.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг арзон 5G-смартфонни Huawei тақдим этди!

Хулласи калом, элликта брендни ўз ичига олган рейтингда юқори поғоналарни қуйидагилар эгаллаган:

Кўриб турганингиздек, бу ерда яна Lenovo, Alibaba, Xiaomi, OnePlus, Oppo, Vivo ва бошқа таниш компаниялар мавжуд.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонларга чегирма эълон қилаётиб, Huawei’ни масхаралади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!