Хитойнинг Марсдаги базаси намойиш этилди (видео)

  •   Saroy
  •  934
  •  18.10.2018 17:18

Хитойнинг Марсдаги базаси намойиш этилди (видео)

Хитойда мактаб ўқувчиларининг коинот ҳақидаги билимларини ошириш мақсадида бутун бошли  «Марс» базасини бунёд этишди.

Тўлиқ ҳажмдаги марс базаси ўтган жума куни очилди. У  Гоби чўлида Цзиньчан шаҳридан унча узоқ бўлмаган жойда қад ростлаган. Лойиҳачиларнинг айтишича, ушбу жойдаги ландшафт, иқлим ва табиий ўзига хослик Марс юзасини эслатади.  

База очиқ майдонда жойлашган ва  9 модулга, жумладан тамбур-шлюз, бошқарув маркази ва биомодулга эга. «У бизга Марснинг шафқатсиз муҳитида қандай қилиб яшаб қолишни, қаерга жойлашишимиз, қаерда тажриба ўтказишимиз ва қайси тажрибани қўлласак маъқул эканини кўрсатади», — дейди космик тадқиқотлар бўйича эксперт Тянь Жусэн.

ЎҚИНГ:Xiaomi энди Марсни забт этмоқчи – «қизил сайёра»да яшаш учун «ақлли» уй яратди!

«Марс» базаси ёш авлодга мўлжалланган. Жусэннинг таъкидлашича, бу жой ўқувчиларга Марс атрофини ҳис этишга ва юқори технология бизни қандай қилиб келажак сари элтаётганини тушунишга ёрдам бериши керак. Базани бунёд этиш C Space Plan лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. Ушбу лойиҳа хитойлик мактаб ўқувчиларининг коинот ҳақидаги  билимларини ошириш мақсадида ишга туширилган.

Бу Хитой ёшларини коинотшунослик соҳасига жалб қилиш бўйича ишлаб чиқилган улкан лойиҳанинг биринчи қисми, халос. C Space Plan ўзида илмий реалити-шоуларни, коинот ҳақида ҳужжатли филмларни суратга олишни, илмий лагерларни ва мастер-класларни ташкил этишни кўзда тутади.

ЎҚИНГ:Марс сайёрасида муз блоклари қаердан пайдо бўлди?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!