Хорижда смартфонни тарозида тортиб кўришади. Нега сиз ҳам шундай қилишингиз керак?

  •   DiMaX
  •  4167
  •  25.06.2020 16:38

Хорижда смартфонни тарозида тортиб кўришади. Нега сиз ҳам шундай қилишингиз керак?

Дунёнинг айрим мамлакатларидаги супермаркетларда харидорлар ўз смартфонларини тарозига қўйиб текшириб кўришади. Хўш, бу билан улар нимани аниқлаштирмоқчи бўлишади?

ЎҚИНГ: Билиб қўйинг: 2 мартдан тўлов терминаллари учун воситачилик ҳақи жорий этиляпти!

Ёши катталар яхши билишади – бир замонлар паллали тарозилар, тарози тошлари кўп қўлланар эди. Ўшанда айрим инсофсиз сотувчилар вазнидан уриб қолиш учун тарозининг созламаларини сал ўзгартириб ёки тошнинг ичини ўйиб қўйишар эди.

Ҳозир эса унақа тарози кам – ҳамма ерда, ҳатто деҳқон бозорларида ҳам асосан электрон тарозилар қўлланмоқда. Лекин айнан уларнинг созламаларини ҳамма нарсани асл вазнидан оғирроқ кўрсатадиган қилиб ўзгартириб қўйиш янада осон.

Хўш, тарозининг тўғри ишлаётганини қандай аниқлаш мумкин? Табиийки, вазни олдиндан аниқ бўлган бирор буюмни унда тортиб кўриш – энг мақбул усули. Ҳамиша ёнимизда бўладиган шундай буюмлардн бири эса айнан смартфон ҳисобланади. Фақат унинг аниқ вазнини билиб қўйсангиз бас – дўконда ё бозорда тарозининг тўғри ишлаётганини шу усулда аниқлаб олаверасиз!

Хўш, сиз-чи, смартфонингиз қанча тош босишини биласизми ўзи?

ЎҚИНГ: «Humo» ва «Uzcard» интеграциялаштирилади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!