Хорижга чиқишга «тақиқ» бор-йўқлигини Telegram-бот орқали текшириш мумкин

  •   DiMaX
  •  983
  •  03.03.2021 09:03

Хорижга чиқишга «тақиқ» бор-йўқлигини Telegram-бот орқали текшириш мумкин

Пандемия даврида чет элга чиқишда санитар-гигиеник талаблар билан бирга ҳеч қандай қарздорлик мажбурияти бўлмаслиги лозим. Бу хусусда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Сайёҳлар учун муҳим интерфаол харита: қаерларга бориш ёки қаерлардан келишда виза керак?

Қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаслиги фуқароларнинг чет элга чиқишига «тақиқ» қўйилишига сабаб бўлади.

Қарздорликни ёки тақиқни аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган @mibuzbot Telegram-боти орқали ўзингизга нисбатан тақиқ бор ёки йўқлигини бир зумда билиб олишингиз мумкин.

Мазкур ботда республика ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқи чекланган ёки чекланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар билан танишиш, қарздорлик аниқланган тақдирда, уни шу заҳоти ушбу сайтда электрон тарзда тўлаш имконияти яратилган.

ЎҚИНГ: Apple ва Netflix айнан Ўзбекистонни танлади. Нега Қозоғистонни эмас?