Хорижий танловда қатнашиб, 5000 долларгача соврин ютиб олинг!

  •   DiMaX
  •  1155
  •  02.06.2018 18:16

Хорижий танловда қатнашиб, 5000 долларгача соврин ютиб олинг!

Кейинги йилларда ахборот технологиялари соҳасидаги бир қатор маҳаллий ва хорижий мусобақаларда ёшларимиз фаол иштирок этишмоқда. Уларнинг ютуқлари ҳам фахрланишга арзирли.

ЎҚИНГ: «Huawei» ўзбекистонлик иқтидорлар учун ноёб имконият тақдим этмоқда

Жанубий Кореядаги нуфузли Nexon компьютер музейи халқаро Open Call 2018 танловини эълон қилди, унда ўзбекистонлик дастурчилар ҳам қатнашишлари мумкин, деб ёзади Spot нашри.

Қизиқувчилар ушбу мусобақада виртуал борлиқ (VR), тўлдирилган борлиқ (AR) ҳамда аралаш борлиқ (MR) соҳаларидаги ўз лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин. Танловга топшириладиган лойиҳаларнинг мавзуси, жанри, ишланма жиҳозлари, платформалари, қурилмалари (HTC Vive, Oculus Rift ва ҳоказо) бўйича бирор чеклов йўқ. VR/AR/MR соҳаларининг барча йўналишлари бўйича лойиҳалар қабул қилинади, жумладан – видео ва ўйинлар ҳам.

Open Call 2018 халқаро танловининг тўрт нафар ғолиби 1 миллиондан 5 миллион Корея вонигача миқдордаги мукофот соҳибига айланишади. Бу эса тахминан 1000 дан 5000 АҚШ долларигача миқдорга тенг келади.

Аризалар 2018 йилнинг 1 июлидан то 31 августига қадар қабул қилинади, дейилади хабарда. Аризада қуйидагилар бўлиши лозим: аризанинг ўзи, лойиҳа таклифи, ишланма даври, режа, намойиш этувчи видео, жамланманинг ижро этилувчи файли. Уларни [email protected] электрон манзилига юбориш мумкин, батафсил маълумотни эса ушбу манзилдан (инглиз тилида) олиш имкони бор.

Марҳамат, Open Call 2018 халқаро танловида қатнашинг ва 5000 долларгача мукофотни қўлга киритинг!

ЎҚИНГ: Тошкентда дастурлаш чемпионати: бош соврин 20 миллион сўм

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!