Хотирани мустаҳкамлайдиган ёзув яратилди

  •   Saroy
  •  962
  •  06.10.2018 10:45

Хотирани мустаҳкамлайдиган ёзув яратилди

Ҳарфларни ўзига хос тарзда ёзиш хотирада ушлаб туриш эффектини беради ва шу билан бирга  мияни зўриқтирмайди.

Sans Forgetica деб номланган ҳарфлар мажмуи типография ва руҳият кесимида яратилган. У «ҳаёлни бир жойга жамлаш» концепциясига асосланган бўлиб, ўқувчи учун вазифа қийинлашса ундаги ижодий фикрлашни рағбатлантиради ва натижада  маълумотни янада яхши эслаб қолади.

Бир хил кўринишдаги терилган матн ўқувчини чарчатади: ҳарфлар ва сўзлар бир-бирига қаришиб кетади ва уларни ажратиб ўқиш қийинлашади. Агар матн  турли шрифтлар билан терилса, мия у ҳарфдан бу ҳарфга ўтиш учун қўшимча ресурсларни ишга солишга тўғри келади. Янги шрифтни олтин ўрталик дейиш мумкин. Sans Forgetica’нинг асосий ўзига хослиги ҳарфларда бўш жойларни танлаши. Улар шундай жойлашадики, одам ҳар бир ҳарфни ўқишга салгина кўп вақт сарфлайди, лекин матнни эслаб қолишда қийналмайди.

ЎҚИНГ:Xiaomi арзон флагманининг хотирасини икки карра кучайтириб, атиги 338 доллардан сотмоқчи

Тадқиқот 400 нафар университет талабаларида синаб кўрилди, янги шрифт матнларни ёдлаб олишда яхши самара берди. «Одмлар тез-тез китобга қарайдилар, лекин ўқиганларини умуман ёд олмайди. Sans Forgetica эса энг яхши қабул қилиш ҳудидига киради ва матнни  ўқишда етарли даражада қийинчилик яратади. Бу эса уларни хотирада ушлаб қолишга қизиқтиради», — дейди шрифт яратган Мельбурн қироллик технологиялар институти вакиллари. Ихтирочилар янги ёзувларни  sansforgetica.rmit тармоғига жойладилар, энди уни текинга ўрнатиб олса бўлади

ЎҚИНГ:Google Chrome eSpectr’дан ҳимояланди, лекин хотира истеъмоли ортди

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!