Хотиржам бўлаверинг: Galaxy Note 20 фаблетлари ва Galaxy Buds Live кутилганидан арзонроқ экан!

  •   DiMaX
  •  2126
  •  28.07.2020 17:52

Хотиржам бўлаверинг: Galaxy Note 20 фаблетлари ва Galaxy Buds Live кутилганидан арзонроқ экан!

Samsung компанияси 5 августда навбатдаги Galaxy Unpacked тадбирини ўтказади ва унинг биринчи трейлерини эълон қилган. Мазкур маросида намойиш этиладиган гаджетлар орасида энг муҳими – Galaxy Note 20 ҳамда Note 20 Ultra планшетофонларидир.

ЎҚИНГ: Samsung фанатларининг ҳафсаласини пир қилувчи хабар

Аввалроқ биз, Samsung мазкур смартфонларни Европада нақ 1 249 евродан бошлаб сотиши ҳақида ёзган эдик. Лекин энди ишончли инсайдер Ишан Агарвал бу фаблетлар ва Galaxy Buds Live симсиз қулоқчини нархлари борасида янги маълумот эълон қилди.

Унга кўра, жанубий кореяликлар ушбу гаджетларга инсоф билан нарх белгилашяпти:

  • Galaxy Note 20 4G — 999 евро;
  • Galaxy Note 20 5G — 1099 евро;
  • Galaxy Note 20 Ultra 5G — 1349 евродан бошланади;
  • Galaxy Buds Live — 189 евро.

Инсайдер таъкидлашича, бу йилги фаблетлар Galaxy Note 10 туркуми вакилларидан камида 50 еврога қимматроқ нархда сотилади.

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: Galaxy Note 20 Ultra’ни илк бор ишлатиб, хусусиятларини тушунтириб кўрсатишди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!